Одатдаги кунларнинг бирида таниш онахоннинг фикрлари мени бу мақолани ёзишга ундаган бўлса, ажаб эмас. Унинг айтишича, набираси мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар экан. Бир кун уйга йиғлаб кириб келибди. У дарсга халақит берган ўқитувчининг мобил телефонини олиб, маъмуриятга топширибди. Шу боланинг отаси ҳаманинг олдида ўқитувчини изза қилиб, бу хатти-ҳаракати учун уни судга бераман, дея дағдаға қилибди. Вақт ўтиб масала ижобий томонга ҳал этилибди, бироқ шу воқеадан кейин ўқувчиларнинг кўпчилиги дарсда телефондан бемалол фойдаланадиган бўлишибди. Юқоридаги воқеани мулоҳаза қиларкансан, беихтиёр ўйга толасан киши. Хўш, фарзандларимизнинг оқу қорани, яхши-ёмонни танишида муҳим аҳамиятга эга бўлган таълим муассасаларидаги бундай аҳвол нима сабабдан юзага келяпти? Айримлар воқеанинг шу даражада ривожланиб кетишига ўқитувчининг ўзи кўпроқ айбдор деса, айримлар ота-оналарининг ҳаракатини қоралаши мумкин. Хулоса чиқаришда олдин айрим факт ва рақамларга мурожаат этсак. “Electromagnetik Biology