Найти в Дзене
Муҳрим блоги

@polimonolog’нинг мадлипслари ҳақида

Хуллас, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилар MadLipz’дан шу вақтгача асосан маиший ҳазил-ҳузул, «Азизжон, чойхона қачон?» каби ҳаётий муҳим мурожаатлар учун фойдаланарди, холос. Интернет мавжларида @polimonolog’нинг пайдо бўлиши билан, MadLipz ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисаларга ўткир муносабат билдиришнинг самарали воситаси экани маълум бўлди. Ҳаммаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга қаратилган шевада гапирмаслик ҳақидаги талаб кўринишидаги илтимосдан бошланган эди. Кейин бетон қоришга жалб этилган мактаб ходимлари, уч эгизак ўғлига «Кобалт»боп исм қўймаган маладес қорақалпоғистонликлар, беш ташаббус, гўшт нархи, абитуриентлар оқимини кўтара олмаган серверларҳақидаги роликлар чиқди. Эльмира Боситхонова ҳақидаги сўнггиси — шунчаки даҳшат. Сиз ҳам кўринг буни — https://t.me/Polimonolog/271 Машойихлар айтганидек, #ХалқБуюкИжодкор! @polimonolog’га ижодий парвоз тилаб қоламиз! PS. Телеграмдаги канал — @muhrim.

Хуллас, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилар MadLipzдан шу вақтгача асосан маиший ҳазил-ҳузул, «Азизжон, чойхона қачон?» каби ҳаётий муҳим мурожаатлар учун фойдаланарди, холос. Интернет мавжларида @polimonolog’нинг пайдо бўлиши билан, MadLipz ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисаларга ўткир муносабат билдиришнинг самарали воситаси экани маълум бўлди.

Ҳаммаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга қаратилган шевада гапирмаслик ҳақидаги талаб кўринишидаги илтимосдан бошланган эди. Кейин бетон қоришга жалб этилган мактаб ходимлари, уч эгизак ўғлига «Кобалт»боп исм қўймаган маладес қорақалпоғистонликлар, беш ташаббус, гўшт нархи, абитуриентлар оқимини кўтара олмаган серверларҳақидаги роликлар чиқди.

Эльмира Боситхонова ҳақидаги сўнггиси — шунчаки даҳшат. Сиз ҳам кўринг буни — https://t.me/Polimonolog/271

Машойихлар айтганидек, #ХалқБуюкИжодкор! @polimonolog’га ижодий парвоз тилаб қоламиз!

PS. Телеграмдаги канал — @muhrim.