Дунё миқёсидаги йирик инқирозлар, қўзғолононлар, урушлар дунёни ўзгартириб, тарихда туб бурилиш ясашади. Ушбу воқеа-ҳодисаларнинг содир бўлиши тасодиф эмаслиги ҳақида гап сўзлар охирги пайт кўпаймоқда. Наҳотки, сайёрамизда қандайдур қудратли кишилар маълум бир сирли ташкилотларга бирлашиб, жахон бошқарувини ўз ҳоҳишларига биноан бошқараётган ва турли ўзгартиришлар киритишаётган бўлишса? Демак қадирли Узфакт сайтимизнинг обунчиси бугун биз жахон кимнинг қўлида эканлигини ва Миллиардлаб инсонларнинг кўринмас тақдир ипларини ким тортиб бошқараётганини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
Тўғрисини айтсам дунёни ким бошқараётганини тушуниш аслида қийин эмас. Барчага маълум катта сиёсатга доимо катта ҳарбий куч ва катта маблағ ҳамроҳ бўлади. Бу ҳолат аввал шундай бўлган, ҳозир ҳам шундай ва агар инсоният пулсиз ва урушсиз яшашни ўрганмас экан шу ҳолат келажакда ҳам давом этаверади.
Катта сиёсатни катта бўлишига йирик иқтисодиёт, ўлкан заҳиралар ва капиталларни бошқарилиши сабабдир, улкан заҳиралар ва капиталга эга бўлган йирик иқтисодиёт эса ўз навбатида катта пулсиз фаолият юрита олмайди. Ва, албатта, катта ҳарбий кучни таъкидламасак ҳам бўлмайди, чунки катта пулга эга бўлган йирик ҳукумат ҳарбийларсиз ўз фаолиятини юрита олмайди, бу мисоли ҳимоясиз қолган катта банк, уни истаган одам ҳоҳаганича ўмариш имкониятига эга булади.
Дунёни ким бошқаради деган саволга бир қанча таҳмин ва фаразлар мавжуд. Айримлар, дунёни зимдан британия монархияси яни қироллик сулоласи бошқаради дея таҳмин қилишади. Лекин юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу таҳмин асосга эга эмасдир. Ҳақиқатдан ҳам, бир вақтлар британ қироллиги катта қудратга эга бўлган, дунёнинг катта қисми – яни Ҳиндистон, Ҳитой, Африканинг катта майдонлари ва Яқин Шарқ мамлакатлари унинг мустамлакалари бўлган. Ҳаттоки Шимолий Америка ва АҚШ ҳам британия империясининг бир қисми бўлган еди. Аммо буларнинг барчаси тарих сарлавҳаларида қолди холос.
Британия дунё бошқарув мавқеини АҚШга ўз мустақиллигига учун бўлган курашда мағлуб бўлгандан сўнг йўқота бошлади. Янги дунё кетма кетлик билан Эски дунёдан қудрат ва таъсир ўтказиш имконини тортиб олди. Буюк Британия тамомила ўз мавқеини Иккинчи Жаҳон уруши натижаларига кўра, ўз мустамликаларини йўқотиб, империясидан айрилиб қолди. Дунёнинг буюк давлати мақомини Британия ўз мустамлакаси АҚШга бўшатиб берди. Мустамлакачилик даври ўтди унинг ўрнига янги кўринишда ўзгача мустамлакачилик даври келди. Унда расмий мустамлакалар мустақил давлат номини олишга мувофақт бўлди, лекин аслида эса улар барибир доимий равишда ташқи бошқарув остида бўлиб, молиявий ва иқтисодий назорат остида бўлиб қолишди.
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг узоқ муддат давомида дунё иккига бўлиниб қолган эди, бир қисми АҚШ, иккинчи қисми собиқ ССР таъсири остида эди. Ушбу даврни дунёвий икккиҳуматлилик даври деб атасак ҳам бўлади. Бироқ, Собиқ совет тузуми қулагандан сўнг, икки ҳукуматлилик бошқаруви ҳам барҳам топди, ва дунё сиёсий саҳнасида АҚШ ягона буюк давлат сифатида қолди. Ҳозирги кунда АҚШ энг катта ҳарбий кучга эга бўлиб, дунёнинг молиявий тизимини назорат остида ушлайди, чунки АҚШнинг доллари давлатлар ўртасидаги айрибошлашдаги дунё валютаси ҳисобланади. Ҳалқаро ҳисоб-китобларда британиянинг фунти, йена, юаньлар ва ҳаттоки евро ҳам АҚШ долларига муҳим рақобатчи бўла олмайди, Ҳитой ҳам Япония ҳам ўзининг маҳсулотларини йена ва юаньга эмас, балки долларга сотади. Европа ҳам Россиянинг табиий газини еврога эмас долларга сотиб олади. Дунё бўйлаб америкаликларнинг ҳарбий базалари жойлашган, улар британияники, хитойники, ёки японияники эмас, айнан американидир. Дунёда энг йирик ҳарбий альянс НАТО ҳам америка томонидан бошқарилади, НАТО орқали АҚШ Европани назорат остида ушлаб туради (ёки ноғорасига ўйнатади ) Бугунги кунда, айнан АҚШ ҳарбий, молиявий йирик қудратга эгадир, ушбу куч бутун дунё бўйлаб глобал бошқарувини таъминлайди. Турли давлатлар турли хил даражада АҚШга бўйсунади ва унинг назорати остида фаолият юритади, айримлари кўпроқ, айримлари камроқ, бироқ маълум бир даражада Вашингтон деярли барча давлатларни назорат қилади.
АҚШ нафақат дунёдаги энг катта ҳарбий бюджетга эга давлатдир, унинг армиясини катта қисми мамлакат ҳудудидан ташқарида, яъни дунё бўйлаб ҳарбий базаларга жойлаштирилган. АҚШ долларининг катта қисми ҳам унинг ташқарисида, халқаро муомиладан жой олган. Бунинг натижасида АҚШ доллар эмиссиясини амалга ошириб, жуда катта фойда кўради, чунки доллар инфляциясининг катта қисми бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Яни шу инфлиацияси ёрдамида улар бошқа давлатлар иқтисодиётининг қаймоғини йиғиб олишмоқда. АҚШ Долларни нархини пасайтириб, доллардан фойдаланаётган барча одамларнинг чунтагинадан маълум бир фоизни ечиб олиб фойда кўради. Армия ва пулнинг катта қисми давлат ташқарисида жойлаштирилса бу аксарият давлатлар устидан мутлоқ назорат қилиш имконини беради. Айнан мана шуни дунёга ҳукмронлик деса бўлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, доллар расмий дунё валютаси сифатида 1944 йили Бреттон-Вуд конференциясида қабул қилиниб, 44 иштирокчи давлатдан собиқ Иттифоқдан ташқари 43 таси халқаро савдо муомалада доллар ҳисоб-китоб бирлиги сифатида тан олинди. Шундай қилиб, АҚШнинг молиявий ҳукмронлиги ярим аср олдин вужудга келиб, халқаро келишув миқёсида мустаҳкамланган.
НАТОни тузиш ҳақидаги расмий шарномага мувофиқ АҚШ Европа устидан ҳам ҳукмронлик қилади. Кўплаб давлатларда АҚШнинг ҳарбийларини жойлашуви, ҳарбий базалар ҳақидаги келишувига мувофиқ расмийлаштирилган.
Демак агар дунёни АҚШ бошқарса, АҚШ ни ким бошқаради деган савол пайдо бўлади. Бу сенаторларми ёки АҚШ президентими?
Охирги кузатувларга қараганда йўқ бу АҚШ президенти ва сенат эмас. Улар бор йўғи қонун ишлаб чиқувчи ва уни амалга оширилишини назорат этилишини таъминловчи маъмуриятдир, улар бутун бошқарув кудратига эга эмас. Аслида АҚШ президенти ва сенаторлар бу – ФРС яни Federal Reserve System тизимида ўз ваколатларини бажарувчи менежерлар ҳисобланишади.
Гап шундаки, АҚШ доллари мамлакатнинг эмас ФРСнинг хусусий мулки ҳисоблади. ФРС хеч кимга хаттоки сенат ва президентга бўй сунмайди. Ушбу тизим долларни эмиссия қилиш, муомаладан чиқариш, калит ставкасини ўзгартириш бўйича мутлақ ҳуқуқига эга, ҳамда молиявий тизимнинг бошқа иштирокчиларига, ҳатто АҚШ ҳукуматига ҳам долларни фоизга берилиши ҳақида мустақил қарор чиқаради.
Бугунги кунда доллардан ҳисоб-китобларида фойдаланувчи барча давлатлар, банклар, молиявий ташкилотлар ва жимоний шахслар охир-оқибатда ФРСнинг мижозлари ҳисобланадилар. Ушбу тизим 1913 йилда 12 та шахсий банкларнинг картели сифатида ташкил топган.
ФРС доимий равишда йиғилишлар, мажлислар ўтказади, ҳамда қабул қилинган қарорлар: яни калит ставкасини ўзгариши, эмиссияни бошланиши ёки тўҳтатилиши ҳақида ҳабарларни бериб туради. Бу ҳеч кимга сир эмас, ҳаммаси расмий. Аммо, ФРС тизимини ташкил этувчи асосий банклари ҳақидаги маълумотлари, ушбу банклар эгалари ким эканлиги ҳақида ҳеч ким билмайди.
ФРС ни ташкил этувчи уша 12 банк эгалари, долларни эмиссиясини, ўз ҳисоб-китобларини долларда олиб борувчи давлатларга, ҳатто АҚШ ҳукуматига ва Пентагонга, бутун америка армиясига, дунё бўйича фаолият юритаетган банклар ва молиявий ташкилотларга берилаётган валюта фоизини назорат қилади. АҚШ ҳарбий армияси бундан келиб чиқадики у хусусий армиядир, чунки уни қуроллантириш хусусий, яъни ФРСнинг маблағига амалга оширилади. Шунингдек ҳарбийларига ҳам ойлик долларда берилади, демак, улар ҳам ФРС ҳизматидадир.
АҚШ олиб борган барча ҳарбий кампаниялар, ФРСни, яъни уша 12 банкнинг эгалари манфаатидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Эътибор беринг, ФРС Биринчи Жаҳон руши арафасида 1913 йили ташкил топган. Бреттон-Вуд келишуви 1944 йили Иккинчи жаҳон уруши даврида имзоланганлиги натижасида долларни дунё валютасига айланиб, ФРС га дунёни назорат этиш имкони берилди. Албатта, бу воқелик ҳам тасодиф бўлмаса керак.
4*ФРСнинг мақсади дунёда мавжуд бўлган доллар тизими тартибни сақлаб қолиш, доллардан барчанинг фойдаланиш зарурлиги ва ФРСнинг мижозлари бўлиб қолишлари ҳамда долларга нисбатан тобеликни сақлаб қолиш. Шунда бутун дунё давлатлари доллардан фойдаланилаётгани учун фоиз тўлади, ҳамда ФРС доллар эмиссиясини амалга ошириб, бутун валюта эгаларидан ўзига хос молиявий солиқ йиғиб олади. Келинг ушбу жараённи сизга тушунтиб ўтишга ҳаракат қиламан. Федерал резерв тизими доллар эмиссиясини амалга оширишда, мавжуд бўлган жахондаги доллар ҳажмидан 1 %ни муомалага чиқаради, шунда ФРС доллар ётган барча ҳамёнлардан 1% ни йиғиб олади. Фойдаланувчилар учун 1 % йўқотишлар унча сезиларли бўлмаслиги мумкин, чунки ҳамма долларни нархини аста – секинлик пасайишига ўрганиб қолган, чунки ўтган 70 йил ичида долларнинг нархи 1300% га инфляцияга учраган.
ФРС 1% янги долларни босиб чиқариши натижасида, ўз ихтиёрида бир неча триллион долларни ега бўлади ҳамда уларни фоиз эвазига янги мижозларга ёки АҚШ ҳукуматига қарзга беради. Бу пуллар шунингдек, ҳарбий ҳаракатларга ҳам йўналтиради, чунки бу тизим фаолиятининг ривожланиши ва янги давлатларга тарқалиши, фойдаланилаётган давлатлар янада фаолроқ фойдаланиши ва доллардан воз кечишни ҳаёлларига ҳам келтирмасликлари керак.
ФРС инсониятга сал кам 106 йил садоқат билан хизмат қилмоқда, шунинг учун эришилган натижаларни бемалол ҳар бир киши кўриб чиқиш мумкин. Улар жуда улкандир. 1913 йили Америка Қўшма Штатларининг миллий қарзи уч миллиард долларни ташкил этган эди, бугунги кунда эса ушбу рақам фантастик кўриниш - 22 триллион доллларни ташкил этмоқда! Ушбу рақам шуни англатадики, АҚШнинг ФРС олдидаги қарзи ҳар бир дақиқа ичида 2 миллион долларга ўсмоқда.
ФРСнинг сайи-ҳаракатлари билан дунё давлатларини катта қисми ушбу тизимнинг қарздорларига айланди. Йо булмасам ушбу қоғозлар евазига, ер, ер ости бойликлари, сув, мехнат кучи ҳамда интелектуал мулкларни сотиб олади. Ва бу тизим токи бошка давлатларнинг Марказий банклари Америка Ғазначилигининг қарздорлик масъулиятини сотиб олар экан ва ўз заҳираси долларда сақлашни авзал кўргунларича давом этаверади.
Бугунги кунда бир қанча мамлакатлар доллар қарамлигидан қутилиш йўлларини изламоқда. Бунинг онсон йўли йўқ чунки бордию агар фараз қилайлик бир кун Хитой ёки Япония ўз валюта заҳираларини бошқа бир валюта бирлигига ўтказиши хохлаб қолса бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилишни ўзи даҳшатли. Бу иқтисодий коллапс олдида 30 йилларнинг Буюк турғунлик даври ҳолва деб туюлади.
Бироқ бугунги кунда ҳеч қандай давлат ушбу қадамни амалга оширишга журъат етмаса керак. Қолаверса ФРС ҳам бошқа мамлакатларнинг Марказий банкларига ҳеч қандай пулни, ҳеч қаёққа ўтказишга имкон бермайди, - барчаси улар айтганидай бўлади. Акс ҳолда...