Найти в Дзене
УЗФАКТ

МОНСТР МАШИНАЛАР. ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА ЭКСКАВАТОРЛАР

Йирик қурилиш техникаси ўз ўлчамлари ва қуввати билан инсонларни доимо ҳайратлантириб келган. Бундай машиналар тоифаларидан бири албатта экскаваторлардир, базан уларнинг ўлчамларини кўпқаватли уйларга таққослаш мумкин. Бугунги кунда бу машиналар карьерларни ва чуқурларни қазишда, уйлар қурилишида, ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишда фаол ишлатилади. Улар бир биридан нафақат техник тавсифномалари, балки ташқи кўриниши ва ҳажмлари билан фарк қилади. Демак ушбу мақолада биз сизлар учун энг йирик машинлар тоифасидаги Эксковатерлар рейтингини кўрсатиб, “Дунёда энг йирик экскаватор қайси?” эканлиги ҳақида айтиб берамиз. Таёрмисиз қани бўлмасам бошладик. Экскаватор бу – ер қазиб олиш учун маҳсус қазиш чўмичи билан жиҳозланган машинларнинг умумий номи ҳисобланади. Унинг ихтирочисини Леонардо да Винчини ҳисоблашади, чунки да Винчи машинанинг умимий чизмаси ва замонавий экскаватор-драглайнга ўхшаш машина схемасинининг чизғиларини қолдирган экан. Аммо, биринчи фаол ишловчи экскаватор 19 аср

Йирик қурилиш техникаси ўз ўлчамлари ва қуввати билан инсонларни доимо ҳайратлантириб келган. Бундай машиналар тоифаларидан бири албатта экскаваторлардир, базан уларнинг ўлчамларини кўпқаватли уйларга таққослаш мумкин. Бугунги кунда бу машиналар карьерларни ва чуқурларни қазишда, уйлар қурилишида, ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишда фаол ишлатилади. Улар бир биридан нафақат техник тавсифномалари, балки ташқи кўриниши ва ҳажмлари билан фарк қилади. Демак ушбу мақолада биз сизлар учун энг йирик машинлар тоифасидаги Эксковатерлар рейтингини кўрсатиб, “Дунёда энг йирик экскаватор қайси?” эканлиги ҳақида айтиб берамиз. Таёрмисиз қани бўлмасам бошладик.

Биринчи Экскаватор прототипи Италия 1420 йил. Тупроқ қазувчи қурилма
Биринчи Экскаватор прототипи Италия 1420 йил. Тупроқ қазувчи қурилма

Экскаватор бу – ер қазиб олиш учун маҳсус қазиш чўмичи билан жиҳозланган машинларнинг умумий номи ҳисобланади. Унинг ихтирочисини Леонардо да Винчини ҳисоблашади, чунки да Винчи машинанинг умимий чизмаси ва замонавий экскаватор-драглайнга ўхшаш машина схемасинининг чизғиларини қолдирган экан. Аммо, биринчи фаол ишловчи экскаватор 19 асрнинг 30 йилларда америкалик механик томонидан Смит Отис ишлаб чиққарилган. Ушбу инсон ўз умри давомида 7 экскаваторни қуришга мувоффақт бўлди. Дастлаб, экскаваторлардан асосан темир йўл қурилишида фойдаланилган.

William Smith Otis ва биринчи эксковаторLiebherr R9800
William Smith Otis ва биринчи эксковаторLiebherr R9800

19 асрнинг иккинчи ярмида темир йўллар ва каналларнинг кенг кўламли қурилишларида йирик тупроқ массаларини кўчириш эҳтиёжи пайдо бўлди, бунга аввалгидай ерни қўл меҳнати билан қазувчиларни кучи етмас эди. Бу ҳолат эса турли хил ер қазувчи машиналарнинг тараққий этишига сабаб бўлди.

Ишлаш услуби ва қўлланилиши бўйича экскаваторларни бир неча гуруғларга бўлиш мумкин. Биринчиси — гидравлик экскаваторлар, иккинчи гуруҳ бу — йирик арқонли, драглайнли, ҳамда ротарли карейр экскаваторлардир. Уларнинг қуввати жуда юқори бўлиб, улар нафақат юклаш, балки конни мустақил равишда қазиш вазифасини ҳам бажара олади.

Келинг аввал биринчи гуруҳни эксковаторлари билан танишиб, энг катта гидравлик экскаваторлар ҳақида билиб оламиз.

Liebherr R9800
Liebherr R9800

Liebherr R9800 - 793т

R9800 моделидаги йирик юкловчи эксковатор Liebherr немис машина қурувчи компаниясининг маҳсулотидир, У асосан конларда ишлаш учун мўлжалланган, ҳамда фойдали қазилмаларни транспорт воситаларига юклашда қўлланилади. Машина ҳар қандай иқлим шароитида фаолият юрита олади, тоғ-кон саноатида турли вазифаларни самарали равишда бажаради. Экскаваторга жуда кучли гидравлик тизим ўрнатилган бўлиб у 42 м³ ҳажмдаги қазувчи чўмич эга. Бу унга 200 тоннали самосвални 3 босқичда юклаш имкон беради. Бугунги кунда ушбу тоифадаги машиналар энг самарали моделларидан бири ҳисобланади. Экскаватор юқори қувватга эга бўлиб, катта ҳажмдаги ишларни тўхтамасдан ва ёқилғи қуймасдан узоқ муддат давомида ишлай олади. Машина ишлаш майдони бўйлаб, шосcеда мустақил равишда гусеницалар яни занжирли тасмалар ёрдамида ҳаракатланади. 16-цилиндрли иккита двигателнинг умумий қуввати 4000 от кучига эга бўлиб, суткасига 20000 литр ёқилғи сарфлайди. Ха албатта бу ёқилғи ёқиш бўйича“очофат” машинадир аммо унинг ҳажмлари қуввати ва ишчанлиги бу сарфларни бемалол оқлайди. Экскаваторнинг умумий оғирлиги 793 тоннани ташкил этади. Унинг қиймати таҳминан 10 - 11 000 000 АҚШ долларига тенгдир.

Hitachi EX8000 - 6
Hitachi EX8000 - 6

Hitachi EX8000-6 - 811т

Hitachi EX8000-6 2012 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, замонавий “янги авлод” экскаваторларига мансубдир. Хозирда бу машиналарнинг асосий вазифаси кўмир қазиб олишда ишлатилмоқда. Хитачи Эксковаторлари бу вазифани юқори маҳорат билан бажара олади. Эксковаторнинг баландлиги 10 метрга тенг бўлиб бахайбат машинанинг қуввати 3880 от кучини ташкил этади. Ўта кучли гидравлик тизимида ҳажми 40 м³ ни ташкил этувчи чўмич ўрнатилган. У ёрдамида эксковатор ер қаъридан бир кўтаришда умумий оғирлиги 75 тонна тоғ-кон моддаларини кўтара олади. Японларнинг ушбу замонавий машиналари кўплаб кўсаткичлар ва ишлаш самарадорлиги бўйича кўпгина эксковаторлардан устулинликга эга. Япон гигантининг умумий оғирлиги 811 тоннадир, бироқ бундай оғирлик ва йирик ўлчамга эга бўлганилигига қарамай у ҳаракат ва манёврликда ниҳоятда қулай ва тездир. EX8000-6 ишлаб чиқарувчилари ушбу моделни яратишда алоҳида эътиборни мустаҳкамликка ва тежамкорликка қаратишган. Экскаватор туну кун ҳар қандай иқлим ва дала шароитида ишлаш имкониятига эга бўлиб, унинг ишчи заҳираси 90000 соатга тенг.

Caterpillar 6090 FS
Caterpillar 6090 FS

Caterpillar 6090 FS - 980т

Бугунги кунда дунёда иккинчи ўринда турувчи гидравлик экскаватор бу –американинг Caterpillar 6090 fs моделидир. Шунингдек, ушбу модельни биз, Bucyrus RH400 ёки Terex - O&K деб атасак ҳам ҳато бўлмайди. Чунки 2010 йилда маҳсус техниканинг йирик ишлаб чиқарувчиси Caterpillar, Bucyrus компаниясини сотиб олиш ҳақидаги шартномани имзолади. Сал аввал эса, Bucyrus ушбу йирик экскаваторни лойиҳалаштирган Terex - O&K компанияси эксковаторлар бўлинмасини сотиб олди. Caterpillar 6090 fs оғирлиги 980 тоннага тенг. Экскаваторнинг қазиш чўмичи ўз ичига 100 тонна оғирликдаги 52 кубометр тупроқни жамлай олади. Бундай кучли ва йирик чўмич ёрдамида соатига 9900 тонна материал қазиб олиш мумкин, бундай машиналар тоифаси учун бу рекорд хисобланади. Унинг фаолиятига умумий ҳисобда 4600 от кучига эга бўлган двигателлар масъулдир. Ёқилги сиғими 15 000 литрни ташкил этади. Юқорида айтилганидек, ушбу экскаваторларни йиғиш ва ишлаб чиқиш билан Caterpillar компанияси шуғулланади. Машинанинг бир донасининг нарҳи таҳминан 14 миллион еврони ташкил этар экан, нарҳнинг учдан бир қисмини иккита Cummins QSK 60-C двигателарининг қийматидир. Юқори самарадорликка эга бўлгани учун ушбу экскаватор сарфланган маблағни тез оқлай олади.

Caterpillar 6120B H FS
Caterpillar 6120B H FS

Caterpillar 6120B H FS - 1270т

Бугунги кунда дунёнинг энг йирик гидравлик экскаватор ҳам Caterpillar компаниясининг маҳсулотидир. 2012 йили Caterpillar компанияси вазни 1270 тоннани ташкил этадиган, дунёнинг энг йирик гидравлик экскаваторни ишлаб чиққишни бошлаганини эълон қилди. Демак дунёдаги энг катта гидравлик эксковатор 6120B H FS деб номланади. Двигательнининг қуввати - 4500 от кучи атрофида. Бу кўрчаткич экскаваторга самарали фаолиятни таъминлайди ва тоғ-кон таркибига қараб, қазиш чўмичнинг сиғими ҳам ўзгариб, 46 куб метрдан 65 куб метрни ташкил эташи мумкин. Бугунги кунда 6120B H FS экскаваторлардан атиги икки дона қурилган. Улардан биттаси жанубий Милуоки жойлашган Caterpillar заводида бўлса, иккинчиси эса, канада мамлакатининг Ғарбий Альбертада жойлашган Shell нефть қумлиқларидадир.

Ана энди келинг сизларга йирик тоғ-кон экскаваторларниг кейинги тоифаси механик, драглайн ва роторли машиналарни тақдим этамиз.

Caterpillar 7495 H
Caterpillar 7495 H

Caterpillar 7495 HF – 1435 т

Caterpillar 7495 HF арқонли экскаватор бўлиб, 67 м³ ли чўмич сиғими билан унинг фойдали юк оғирлиги 109 тоннани ташкил этади. Бундай машина энг катта самосвалларни 3та ҳаракат билан тўлдира олади. Машинаниг воҳимали кўринишига карамай, ишлаб чиқарувчилар эксковаторнинг ҳизмат кўсатувчи ҳодимларнинг қулайли ларига катта эътибор қаратган. Иқлимни назорат этувчи тизим, самарали шовқин ва вибрацияни ўтқизмайдиган салон, иш фаолият майдонини қамраб олувчи бешта камера, ҳамда ишловчи оператор учун қулай ва чарчоқни олдини олувчи ўриндиқ билан жиҳозланганлиги, экскаватор олдига қўйилган вазифаларни самарали бажаришга сабаб бўлади.

Caterpillar 8750 Dragline
Caterpillar 8750 Dragline

Caterpillar 8750 Dragline - 7500 т

Драглайнлар қаторидаги флагман модел сўзсиз Caterpillar 8750 ҳисобланади. Бугунги кунда энг юқори техник кўрсаткичлар айнан шу машинага таалуқлидир. Қазиш чўмич ҳажми – 116 м³, ўқнинг узунлиги – 132,5 м, вазнинг номинал миқдори – 345 т. Экскаваторнинг техник ҳизматга мурожаатини камайтириш ва фойдаланиш муддатини узайтириш мақсадида, ҳар бир таркибий қисм сифатли мустаҳкам ва узоқ муддат ҳизмат қилишга қаратилгандир. Шунинг учун драглайн 8750, тинимсиз равишда Африка жазирамасида ёки Канада изғиринларида бирдай фаолият юритиши мумкин.

Big Muskie0
Big Muskie0

Big Muskie - 13000т

Биг Маски (Big Muskie) тоғ-кон экскаватори, 1969 йилда американинг Bucyrus Erie компанияси томонидан Огайо штатининг кўмир конида фойдаланиш учун лойиҳалаштирилган. Ушбу экскаватор – “қадам босувчи”. Бошқа занжир тасмали экскаваторлардан ҳаракатланиш тамойили тубдан фарқ қилади. Экскаватор таянч плита устига жойлаштирилган унинг харакатланиши эса маҳсус гидравлик таянч устунлар ёрдамида амалга оширилади. Бу жараён худди машина қадам босаётгандек кўринади шунинг учун бу тоифадаги эксковаторлар қадам босувчи эксковаторлар дейилади. Экскаватор узунлиги сал кам 150 метр. Уни фараз қилиш учун бир ярим футбол майдони ва баландлиги 22 қаватли уйни кўз олдингизга келтиринг. Эксковаторнинг қазиш чўмичининг ҳажми 168 куб метр бўлиб унинг ичига 12 та енгил машина сиғдириш мумкин. Бу дунёдаги энг катта чўмич хисобланади.

Афсуски, машина 30 йил узлуксиз фойдаланиш оқибатида 1999 экскаваторнинг ишлаш заҳираси ўз ниҳоясига етди. Эксковатор таркибий қисмларга бўлиб ташланди, машҳур чўмич эса, Огайо музейидан жой олди.

Bagger 288
Bagger 288

Bagger 288 - 13500т

Тоғ-кон ишлари билан шуғулланувчи Bagger 288, Rheinbraun компанияси учун ишлаб чиқарилган. Тасаввур қилиш қийин, аммо ушбу баҳайбат маҳлуқнинг вазни 13500 тоннани ташкил этади. Машина тоғ-кон саноатида фойдаланиш учун тайёрланган. Унинг баландлиги сал кам 100 метр, кенглиги 46 метр ва узунлиги 240 метрни ташкил этади. Уни ишга солиш учун 16,5 Мегаватт электроэнергия талаб қилинади, бу таҳминан катта бўлмаган шаҳар аҳилисининг электр энергия истеъмолига тенгдир. Гигант экскаваторнинг ҳаракатланиши занжирли тасмалар ёрдамида амалга оширилади. Bagger 288 экскаватори ўзининг молиявий харажатлари, кетаётган электр энергияси ва бошқа сарф-ҳаражатлари туфайли тоғ-кон ва фойдали қазилмалар ҳом ашёсини қазиб олиш саноатида энг йирик лойиҳалардан биттаси бўлди.

Bagger 293
Bagger 293

Bagger 293 - 14000т

Бироқ, 1995 йили тоғ-кон саноатида фойдаланувчи йирик машиналар ўртасида яна бир экскаватор дунё юзини кўрди. Бу Bagger 293 экскаватори бўлиб,

бугунги кунда дунёнинг энг йирик экскаваторидир. У Гиннеслар китобига киритилган. Умуман олганда, ушбу экскаваторнинг кўрсаткичлари Bagger 288 кўрсаткичлари билан деярли баробар. У хам Уша уша кўриниш, баландлик, 21,3 метрли роторли механизм худи уша 18 та қазувчи чўмич билан жиҳозланган. Аммо Механизмнинг вазни 14 тоннани ташкил этади.

Bagger 293 нинг ротарлик чўмичи
Bagger 293 нинг ротарлик чўмичи

Унинг баландлиги 30 қаватли бинога тенг бўлиб узунлиги 200 метрдан ошиқроқдир. Bagger 293 бошқариш учун, 5 кишидан иборат жамоа фаолият юритади. Агрегатнинг тезлиги соатига 6 кмдан сал ошади. Ҳар куни ушбу машина 3 миллион кубометр ерни қазиб олади. Бир иш куни давомида Bagger 293 бир футбол майдонига тенг келувчи чуқурни ковлай олади. Тасаввур қилинг ушбу гигантни қазиб олган кўмир ва коннларни олиб чиқиш учун 4 мингта камаз керак бўлар экан.