Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатдан янги ёндашувларни бошлаб берди. Стратегиянинг бешинчи, яъни хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасидаги йўналишида... “терроризм, экстремизм ва ахборот таҳдидларига қарши курашиш” белгилаб қўйилган. ХХ ва ХХI асрларда дунёда тури хил зиддиятларнинг кучайиши мазкур муаммога сиёсатшунослар, журналистлар, социологлар, ҳуқуқшуносларнинг қизиқишини кучайтирди. Зиддиятлар инсоният жамиятидаги туб ўзгаришлар, манфаатлар тўқнашуви, мақсадларнинг бир бирига мос келмаслиги оқибатида юзага чиқиб, афсуски ўз ортидан кўплаб қурбонларни қолдирмоқда. Агар илгарилари зиддиятларни бартараф этиш борасида гап кетган бўлса, ҳозирда