Тилларанг тусдаги, иссиққина маккажўхори доначаларини тановул қилиш барчага хуш кайфият бахш этади. Айниқса, ундан таралаётган ёқимли ҳид иштаҳани қитиқлайди. Биласизми, маккажўхори дунё бўйича энг кўп экиладиган экинлар орасида буғдой ва гуручдан сўнг учинчи ўринда туради. Унинг Ватани Марказий ва Жанубий Америка ҳисобланади. Донининг таркибида 9-10 фоиз оқсил, 4-6 фоиз мой, 65-70 фоиз углевод V, V2, V6, Е витаминлари мавжуд. Унинг сарғиш навларида провитамин А, никотин ва пантанен кислоталар, флавоноидлар учрайди. Маккажўхори жуда маҳсулдор ва турли мақсадларда ишлатиладиган экин туридир. Унинг дони ун, ёрма, бодроқ, ширин қаламчалар, маккажўхори мойи ва крахмал-патока, пиво, спирт саноатларида ишлатилади. Мазкур маҳсулотнинг донидан крахмал ва ёғ олинади. Попуги эса тиббиётда кенг ишлатилади. Попуклар таркибида 2,5 фоизгача ёғ, 0,12 фоиз эфир мойи, сапонинлар, флаваноидлар, органик кислоталар, гликозидлар, С ва К витаминлар, каротин ва бошқа зарур моддалар мавжуд. 150 грамм жўхори б
Жўхорининг тилларанг доначалари ёхуд унинг фойдали хусусиятлари ҳақида
14 июня 201914 июн 2019
29
2 мин