Кўпчилик ота-оналар фарзандининг хотираси кучли эмаслигидан нолийди. Келажакда боланинг ақл-идрокли бўлиб камол топишида эса ўткир зеҳнли бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Бола хотираси мустаҳкам бўлиши учун ота-она фарзанди билан ҳар куни маълум вақт давомида шуғулланиши лозим. Кичкинтойнинг зеҳни турли машқ ва ўйинлар орқали ривожланиб боради. Яна шуниси аҳамиятлики, унинг овқатланиши, кун тартиби ҳам бунга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Хотира билан боғлиқ ҳамма хусусиятлар бола туғилиб, нутқи ривож топганидан бошлаб, то ўсмирлик (12-14 ёшлар) даврига қадар яхши ривожланади. Айниқса, зеҳннинг қай даражада мустаҳкам эканлиги бола мактабга бориш пайтида билинади. Табиийки, эслаб қолиш қобилияти яхши ривожланган ўқувчи дарсларни бошқаларга қараганда тез ўзлаштиради. Ушбу мақоламиз орқали мактаб ёшидаги болалар учун хотирани мустаҳкамлашга кўмаклашувчи машқлар билан таништирамиз. “Расмлар” Фарзандингизга бирор бир расмни кўрсатиб, унда нима тасвирланганини чизиб беришини сўранг. Шунингдек, у