Болалик. Бахтиёр онлар ҳақида хотирлар эканмиз, кўз олдимизда биз учун қадрли бўлган ўйинчоқлар гавдаланади. Шубҳасиз, ҳамманинг болалик пайтида алоҳида меҳр билан авайлайдиган ўйинчоғи бўлган. Севимли машиналар ёки қўғирчоқларини йиллар ўтса-да асраб қўйган инсонлар ҳам орамизда йўқ эмас. Улғайгач эса фарзандларимиз учун турли хил ўйинчоқларни харид қиламиз. Аммо, мазкур жараёнда болажоннинг ёшига ва ўзига хосини танлашда ўйланиб қоламиз. Бу ҳолат деярли барча ота-оналарда кузатилади. Ўйин болага атроф-муҳитни ўрганиш, унга мослашиш, инсонлар ва буюмлар билан яқиндан танишишда катта ёрдам беради. Ўйинчоқ танлашда эътиборли бўлиш лозим. У нафақат боланинг диққатини тортувчи, балки зеҳнини оширувчи, фикрлаш ва хотирани мустаҳкамловчи хусусиятга эга бўлиши ҳам керак. 2-3 ойлик гўдакнинг ўйинчоқлари турфа рангли бўлиб, уларни беланчаги тепасига илиб қўйиш мумкин. Гўдак бироз улғайгач эса уларни қўлида ушлаб кўриши учун берса бўлади. Хилма-хил рангга эга, овозли, турли кўринишдаги ўйинчоқл