Найти тему
Эркин Хаёт Сари...

iPhone смартфонларининг махфий кодлари.

Дунёнинг энг машҳур смартфонларидан бири - Apple компаниясининг – iPhone - ўзида кўп сирларни сақлар экан. Масалан, кўпчилик билмайдики, iPhone смартфонларида, Андроидларда бўлгани каби, ўзининг махсус махфий кодлари мавжуд.

Ушбу махсус кодлар смартфонингизда одатий йўллар билан кўриб бўлмайдиган маълумотларни билиб олишингиз, смартфон таркибидаги жихозлари ва дастурий таъминотидаги мавжуд турли хил носозликларни аниқлашга ёрдам беради.

*#06# - IMEI рақамини кўриш (хамма смартфонларда ишлайди).

*#21# - коди орқали кирувчи қўнғироқлар ва смс хабарларни бошқа рақамга йўналтирилганлигини (переадресациясини) текшириб кўришингиз мумкун.

*62# - коди ёрдамида смартфонингиз ўчиқлигида ёки хизмат доирасидан ташқаридалигида кирувчи қўнғироқлар қайси рақамга йўналтирилганлигини билиб олишингиз мумкин.

##002# - қўнғироқларни бошқа рақамга йўналтирилишини (переадресациясини) тўхтатиш. Шунда, қўнғироқларни фақат ўзингиз қабул қиласиз.

*#30# - кирувчи қўнғироқларнинг рақамини идентификация қилиш.

*#33# - қўнғироқлар, SMS ва бошқа хизматларни блокланганлиги ҳақида маълумотни кўрсатади.

*#43# - чақирувни сақлаб туриш хизмати холатини кўрсатади.

*3001#12345#* - SIM-карта ва мобил алоқа тармоғининг сигнал даражаси кўрсаткичлари маълумотини кўрсатади.

Сиз яна қайси махфий кодларни биласиз? Қуйида ўз фикр ва мулохазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Каналдаги мақолалар сизга қизиқ бўлса, каналимизга обуна бўлинг ва “лайк” босишни унутманг 😉