Найти в Дзене
УЗФАКТ

Дунёдаги нефти энг кўп мамлакатлар

Нефть — замонавий иқтисодиёт кучи бўлиб, дунё иқтисодий тизимини “соғлиги”нинг кўрсаткичидир. Инсоният тарихида хали бундай беҳисоб бойлик ва куч имконини берувчи табиий заҳира учрамаган. Шунинг учун замонавий дунё ҳар сония ушбу нефть учун кураш олиб бормоқда. Сўнги 50 йилда геологлар 600 га яқин нефть ва газ заҳира ўчоқларини аниқладилар. Сайёрамизнинг умумгеологик баҳоларига кўра, нефть заҳираси 250 дан 500 млрд тоннани ташкил этади, агар битумлашган қумлардаги нефт ва сланецлардаги оғир нефтни ҳам ҳисоблайдиган бўлсак, ушбу кўрсаткич 800 млрд тоннани ташкил этиши мумкин. Рақамлар улкан, лекин бу инсониятнинг эртанги кун энергия заҳиралари ҳақида қайғурмаслиги керак, дегани эмас. Гап шундаки, сланец ва оғир нефтни ишлаб чиқариш жуда қиммат ва атроф-муҳитга хавф соладиган жараён. Иш олиб борилаётган катта майдондаги ерлар экин учун ишлатиб бўлмай қолади, сувлар эса ичишга яроқсиз ҳолатга келади. Умумгеологик заҳира ер остида жойлашган барча нефтни назарда тутади, лекин замонавий

Нефть — замонавий иқтисодиёт кучи бўлиб, дунё иқтисодий тизимини “соғлиги”нинг кўрсаткичидир. Инсоният тарихида хали бундай беҳисоб бойлик ва куч имконини берувчи табиий заҳира учрамаган. Шунинг учун замонавий дунё ҳар сония ушбу нефть учун кураш олиб бормоқда.

Сўнги 50 йилда геологлар 600 га яқин нефть ва газ заҳира ўчоқларини аниқладилар. Сайёрамизнинг умумгеологик баҳоларига кўра, нефть заҳираси 250 дан 500 млрд тоннани ташкил этади, агар битумлашган қумлардаги нефт ва сланецлардаги оғир нефтни ҳам ҳисоблайдиган бўлсак, ушбу кўрсаткич 800 млрд тоннани ташкил этиши мумкин. Рақамлар улкан, лекин бу инсониятнинг эртанги кун энергия заҳиралари ҳақида қайғурмаслиги керак, дегани эмас. Гап шундаки, сланец ва оғир нефтни ишлаб чиқариш жуда қиммат ва атроф-муҳитга хавф соладиган жараён. Иш олиб борилаётган катта майдондаги ерлар экин учун ишлатиб бўлмай қолади, сувлар эса ичишга яроқсиз ҳолатга келади.

Сланец нефт қазиб олиш жараёни
Сланец нефт қазиб олиш жараёни

Умумгеологик заҳира ер остида жойлашган барча нефтни назарда тутади, лекин замонавий техниканинг ҳозирги тараққиётига қарамай, унинг катта қисмини бугун кунда қазиб олишнинг имкони йўқ. Умумгеологик тушунчаси билан бир қаторда, кенг кўламда ўрганилган, исботланган ёки аниқланган тушунчаларидан фойдаланиб, бугунги тараққиёт этган техник воситалари орқали қазиб олиш мумкин бўлган нефть назарда тутилади. Шунинг учун таҳмин этилаётган дунёнинг 800 млрд тонна нефтидан, 231 млрд тонна ёки 1697 млрд баррель (нефть ўлчов бирлиги / 158,987 литрга тенг) нефть аниқланган заҳира ҳисобланиб, ўртача ҳисобда ушбу заҳира инсониятга бор йўғи 53 йилга етади. Маълум бир давлат заҳираси ҳақида гап кетганда, айнан аниқланган заҳиралар назарда тутилади. Аммо, шуни таъкидлаш лозимки, минерал заҳираларни қазиб олиш, айниқса ёқилғи маҳсулотлари бўлса, ҳисоб-китоблар 100 % аниқ бўлади дея олмаймиз. Геологларниг изланиш фаолияти сайёрамизда бир дақиқага ҳам тўхтагани йўқ. Шунинг учун, инсоният йил сайин нефтни қазиб олиш миқдорини ошиб келаётган бўлса ҳам, унинг аниқланган заҳиралари ҳам кўпайиб бормоқда.

Аввало келинг, дастлаб, бизнинг мамлакатимиз қанча нефть заҳирасига эга эканлигини билиб оламиз. Ўзбекистонинг ёқилғи-энергетик заҳираси катта эмас. Дунё давлатлари ўртасида биз нефть заҳираси бўйича 48 ўринни эгаллаб турибмиз. Ўзбекистоннинг аниқланган заҳираси 81 миллион тонна ёки 594 миллион баррелни ташкил этади. Улардан таҳминан 340 млн баррель нефть сланецли бўлиб, юқорида таъкидлаганимиздек, уни қазиб олиш қийин, қиммат ва экология салбий таъсири мавжуд. Заҳираларнинг камайиши ва технологик йўқотишлар натижасида, давлатимизда углеводород ишлаб чиқариши суръатлари кескин тушиб кетмоқда. Расмий статистика маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда нефтни қазиб олиши 2012 йилга (3,2 млн.тонна) қараганда 2018 йилда 746,4 тоннагача камайган. Аммо республикамизда нефтдан фойдаланиш суръатлари йил сайин кўпайиб, йилига таҳминан 2,9-3,5 млн тоннани ташкил этмоқда. Оммавий ахборот воситаларидан ҳам, шуни билиш мумкинки, Ўзбекистон йилига 5 млн.тонна нефтни импорт қилишни режалаштирган. Хусусан, Козоғистондан 2 млн тоннагача, Россиядан эса, 3 млн тоннагачадир. Ушбу маълумотлардан хулоса шуки, мамлакатимизда заҳира, импорт ва бошқа ҳаражатлар натижасида бензин, дизель, керосин каби ёқилғиларга нархларни аввалгидек, паст қилиб ушлаб туришни имкони йўқ.

Айтгандай, қушни Қозиғистон нефть заҳираси бўйича дунё рейтингида 12 ўринда туради. Ушбу давлатнинг заҳираси 30 млрд баррель ёки 3,9 млрд тонна бўлиб, дунё заҳирасининг 1,8% қисмини ташкил этмоқда. Йиллик қазиб олиш миқдори 75 млн тоннани ташкил этади.

Tripoli shahri
Tripoli shahri

10. Ливия 48,3 млрд баррель.

Ливия Африка қитаъсининг энг йирик нефть заҳирасига эга бўлган давлат. Нефть ва газ соҳалари давлат милий компанияси назоратида остида юритилади. Афсуски бугунги кунда Ливия ягона давлат сифатида мавжуд эмас. Эсингизда бўлса 2011 йили Араб баҳори даврда, ушбу мамлакатда ҳукуматга қарши чиқишлар ва намойишлар давлат томонидан шавқатсиз бостирилган, натижада ғарб давлатларининг зўравонлик билан Ливияга босқини жараёнида мамлакат раҳбари Муаммар Каддафи қотил этилди. Шу кундан бошлаб давлатда фуқаролик низолар кўрсаткичи юқори бўлиб, тан олинган ҳукумат ва турли ҳил гуруҳлар ўртасидаги бир –бирига қарши кураши тухтамаяпти. Агар 2010 йилда Ливияда нефтни қазиб олиш суткасига 1,66 млн баррелни ташкил этган бўлса, Каддафини ҳукуматидан сўнг ушбу курсаткич ўртача 500 минг баррелни ташкил этмоқда.

Pumpjack - нефт тортувчи мослама
Pumpjack - нефт тортувчи мослама

9. АҚШ – 50 млрд баррель.

Мутахассисларнинг баҳолашича, АҚШнинг аниқланган заҳираси бугунги кунда 50 млрд баррелни ташкил этади. Охирги йиллар АҚШ дунё нефть бозорига узининг улкан ўзгартиришларини киритмоқчи. Улар нефт экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб, Россиядан олдинга ўтмоқчи. Ҳозирда АҚШнинг нефть сектори тўла қувватда ишламоқда. Кун сайин қазиб олиш ишларини суръатлари ўсиб бормоқда. Статистикага кўра, 2018 йилда АҚШ нефтни қазиб олиш бўйича дунёнинг етакчисига айланди. АҚШда бир кунда қазиб олинган нефт 13.057 млн. баррелни ташкил қилади. Шунингдек, АҚШ нефтни истеъмол қилиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб, суткасига 19.88 млн. баррелни ишлатади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, охирги 3 йил мобайнида АҚШ дунё бозорларини нефть билан таъминлаш ҳажмларини ҳам кўпайтира олди. Нефт экпорти суткасига 3,2 млн. баррель.

-4

8. БАА – 97.8 млрд баррель.

Бирлашган Араб Амирликлари жадал суръатлар билан ривожланаётган йирик нефть мамлакатларидан биттасидир. Ҳозирги кунда у Яқин Шарқ давлатлари орасида учинчи нефт экпортер давлати сифатида тан олинади. Аниқланган нефт ҳазиралари сал км 100 миллиард баррель деб ҳисобланиб, бу дунё заҳирасидан 9 % ташкил этади. Бирлашган Араб Амирликлари заҳирасининг 90% дан ошиқроғи Абу-Дабида, қолган 10% Дубай ва Шарджада жойлашган.

-5

7. Қувайт – 101.5 млрд баррель.

Қувайт – кичкина, аммо жуда бой давлат, у ерда бензин ичимлик сувидан ҳам арзон туради. Қувайтнинг аниқланган нефть заҳираси 101.5 миллиард баррель ёки 13,7 млрд тонани ташкил этади. Мамлакатда 1600 нефть скважиналари фаолият юритади.

-6

6. Россия – 106.2 млрд баррель.

Россия – дунёда нефтьни қазиб олиш бўйича етакчи давлатлардан бири бўлиб, аниқланган заҳира бўйича (106.2 млрд баррель) 6 ўрин, қазиб олиш бўйича (1.257 млн баррель суткасига) учинчи ўринда туради. Қизиғи шундаки, давлат майдонини ҳажми ва унинг заҳираси ўртасида ҳеч қандай аниқ алоқаси йўқ. Масалан, Қувайт 17 818 кв. км, майдонга эга бўлиб, унинг нефть заҳираси 101,5 млрд. баррелни ташкил қилади, Россиянинг майдони ундан минг маротаба катта бўлса ҳам, унинг заҳирасининг миқдори Қувайтнинг нефт заҳирасига қараганда жуда кўп эмас. Бир йил ичида Россия таҳминан 4 млрд. баррелни қазиб олади, агар шу кўрсаткичларни сақлаган ҳолда Россия қазиш ишларни давом эттирса, унинг аниқланган нефть заҳираси таҳминан 25 йилга етади. Шунинг учун эртами ёки кечми Россияга нефт игнасидан қутилишга тўғри келади ва бу ишни улар қанча эрта бошласа шунча яхши.

-7

5. Ироқ – 148.8 млрд баррель

Ироқ аниқланган заҳира миқдори бўйича дунёда 5 ўринни эгаллайди. BritishPetroleumнинг берган баҳоси бўйича, Ироқда заҳира миқдори 148,8 миллиард баррелга тенг. Ироқ жадал суръатларда дунёнинг йирик нефть давлатига айланмоқда. Шунингдек, Ироқ “қора олтин”ни ишлаб чиқариш бўйича (4.520 млн. б/с) дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Аммо афсуски урушдан вайрон бўлган мамалакатнинг иқтисодиётига углеводородларни қазиб олиш кўрсаткичларининг юқорилиги мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатаётгани йўқ.

-8

4. Эрон 157.2 млрд баррель

Эроннинг ядер фаолияти туфайли Халқаро эълон қилинган санкциялари (чеклов, таъқиқ) мамлакатнинг энергетика ва нефть қазиб олиш соҳасига ўз таъсирини кўрсатди. Мамлакатга нисбатан қўлланган санкциялар деб, Эрон нефть қазиб олиш ҳажмлари камайтиришга тўғри келмақода ва шу билан ўз нефт захираларини 157 млрд баррелгача кўпайтириб рекорд кўрсаткичларда ушлаб турибди. АҚШнинг янги санкциялари Эронга катта босим ўтказаётган бўлсада, ушбу давлат санкцияларни четлаб ўтиб нефтни қора бозорда сотиш йўлларини топмоқда.

-9

3. Канада – 168 миллиард баррель

Канада йирик нефть заҳирасига эга давлатлардан бири ҳисобланиб, у нафақат ўз ички иқтисодий эҳтиёжларини қондиради, балки мамлакатнинг экспорт даромадининг катта қисмини ушбу нефть орқали таминлайди. Аниқлашича Канаданинг исботланган нефть заҳирасининг ҳажми 168 миллиард баррель атрофида бўлиб, ушбу табиий бойликлар деярли ҳаммаси давлат мулки хисобланади. “Қора олтин”нинг йирик заҳирасига эга бўлган Канада, нефти асосан қўшниси АҚШга экспорт қилади.Нефть ҳом ашёсини ва суюқ нефть маҳсулотларининг 97% ни айнан АҚШ сотиб олади.

-10

2. Саудия Арабистони – 266.5 миллиард баррель

Саудия Арабистон дунёнинг энг йирик нефть маҳсулотларига эга давлатлардан биттасидир. Кунига 10 миллион баррель «қора олтин» ушбу қиролликда қазиб олинади. Мутахассисларнинг фикрича, Саудия Арабистоннинг нефть заҳираси дунё заҳирасининг бешдан бир қисмини ташкил қилар экан. Ўз навбатида Саудия Арабистон ўз нефть заҳирасини 266,5 миллиард баррельдан ошиқ деб ҳисоблаб, ушбу ҳажмдаги нефт уларга 70 йилга етади деб эътироф этишмоқда. Ушбу давлат бюджетига улгеводород хомашёсининг экспортидан олинаётган фойда 90 % га яқин миқдорни ташкил этади. Барча қазилма ишларини миллий компания SaudiAramco олиб боради. Лекин Саудиа арабистон бунчалар катта нефть миқдорига эга бўлишига қарамай у дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турмоқда. Исботланган нефт заҳиралари бўйича биринчи ўрин эса Венесуэлла эгаллайди.

-11

1. Венесуэлла – 303.2 млрд баррель.

Венесуэланинг Ориноко камаридаги нефть маҳсулотлари қазиб олиш имкони топилгунга қадар, яни 2011 йилгача давлатнинг нефть заҳираси кўрсаткичлари анчагина камтарин бўлган.

Венесуэлланинг Оринако камари
Венесуэлланинг Оринако камари

Лекин 2011 йилдан кейин, у энг йирик нефть заҳираси аниқланган давлат деб ҳисоблана бошлади . BritishPetrolium берган маълумотларга қараганда, Венесуэлланинг заҳираси 303,2 млрд баррелни ёки 41 млрд тонна нефтни ташкил этар экан.

Венесуэлланинг нефтегаз саноати давлат қўлидадир. Ички бозорда PDVSA (PetroleosdeVenezuela, S.A.) давлат компанияси монополист ҳисобланади. Афсуски мамлакат нефть заҳираси бўйича дунёда биринчи ўринда турса ҳам, сўнги йилларда социализмнинг аянчли оқибатлари ва ҳукуматнинг нотўғри сиёсати натижасида, мамлакатнинг гуллаётган иқтисодиётни парокандага олиб келишди.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, давлат у ёки бу табиий заҳирага бой бўлса ҳам, ушбу заҳирадан самарасиз ва нотўғри фойдаланлса, ушбу давлат иқтисодиётини келажиги йўқдир.