Найти тему
УЗФАКТ

Ўзга номларга эга бўлган пойтахтлар

"Мен, президент сифатида ваколатларимни тўхтатишга қарор қилдим” - деб Нурсултон Назарбоев маҳаллий телеканаллар орқали Қозоғистон халқига мурожаат қилди. Эртаси куниёқ Қозиғистон Республикаси қуйи ва юқори Парламент палаталарининг депутатлари давлат пойтахти Остона шаҳрини Нур-Султон деб ўзгартиришга қарор қабул қилишди. Демак Узфакт каналининг азиз дўстлари, бугун биз сизларга дунёнинг энг машҳур номлари ўзгарган, янги номлари билан шуҳрат қозонган ёки аксинча эски номлари унут бўлмаган шаҳарлар билан танишишни таклиф этамиз.

Қозоғистон республикасининг пойтахти Нур-Султон
Қозоғистон республикасининг пойтахти Нур-Султон

Нур-Султон — бугунги кунда Қозоғистон мамлакатининг пойтахти саналиб бу унинг бешинчи номи ҳисобланади. 1961 йилгача шахар Акмолинск номи билан аталган, 1961- 92 йилларда эса бу ерда бўз ерлари ўзлаштирилганлиги сабабли шахар Целиноград деб юритилди. 1992 йилда собиқ совет тузимининг меросидан шошилинч равишда бутунлай қутилиш мақсадида, шаҳар номи яна бир бор Акмолага ўзгартирилди, ваниҳоят 1998 йилда ушбу шахарга пойтахтни кўчириш натижасида шаҳар Остона деб номланди. Бугун эса кўриб турганингиздек халқ катта қисмининг норозиликларига қарамай шаҳар номи Казоғистон республикасининг бринчи перезиденти шарафига НУР – СУЛТОН деб ўзгартирилди. Деярли 60 йил ичида шаҳар номи 5 маротаба ўзгартирилган, нима деб уйласиз ушбу гўзал шахарнинг номи яна ўзгартирилармикан?

Истанбул Византия, Рим, Лотин ва Усмонийлар империясининг пойтахти.
Истанбул Византия, Рим, Лотин ва Усмонийлар империясининг пойтахти.

Истамбул — Европа ва Осиёда жойлашган шаҳар, у жуда бой тарихга эга. Бу шахар тарих давомида камида 4 та ном билан машҳур бўлган. Шаҳарга эрамиздан аввал 667 йилда қадимги юнонлар асос солган. Унда юнонларнинг биринчи шоҳи Визас, шахарга Византия деб ном берган.

324 йилда эса Рим императори Буюк Константин Византияда йирик қурилиш ишларини бошлаб, расмий равишда пойтахтни Босфорни устига қурилган шаҳарга кўчиради ва уни Янги Рим деб номлайди. Бироқ 395 йили қанчонлардир энг қудратли бўлган Рим империяси Ғарбий ва Шарқий Рим империясига бўлинади. Шарқий Рим империяси пойтахтининг номи Янги Рим дан Константинополга ўзгартирилади.

То XIV асрнинг ўрталаригача Константинополь шахри йирик савдо марказларидан бири бўлган. Аммо, XV асрда Мехмед II бошчилигида Усмонийлар империяси томонидан шахар истило этилади ва Усмонийлар империяси мамлакатининг пойтахтига айлантирилади. Янги пойтахтнинг аҳоли сонини тиклаш мақсадида Мехмед II Оқсарой шаҳрининг барча аҳолисини кўчириб олиб келишни буйруқ беради. Шахар кўп йиллар базан Константинопал базан эса Истанбул деб айтилган ва 1930 йили расмий равишда Истанбул деб аталган.

Бишкек, Қирғизистон давлатининг пойтахти
Бишкек, Қирғизистон давлатининг пойтахти

Бишкек — VII – XII асрлада ушбу шаҳар худида Джуль шахри жойлашган. 1825 йил ушбу шаҳар ҳудудида Мадали Хон буйруғи билан Чуй водийсида Қўқон хонлигининг энг йирик харбий гарнизони Қоқон қалъаси Пишпек ташкил этилган. Бир неча ўн йилликлардан сўнг Чор Россияси қўшини томонидан ушбу қалъа босиб олинган ва тўлалигича вайрон қилинган. Унинг қулай жойида, аста секинлик билан катта бозор шаклланишни бошлаб, аҳоли яшаш маконига айланади ва Пишпек номини сақлаб қолди. 1878 йилнинг апрелида Пишпек шаҳар мавқеини олди. 1926 йилда эса шаҳарга таниқли рус ҳарбий қўмондони Михаил Фрунзе шарафига Фрунзе номи берилди. 1991 йили Қирғизистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач шаҳарнинг номини Бишкек деб ўзгартирди.

Франция пойтахти Париж
Франция пойтахти Париж

Париж

Қадимдан жуда машҳур ва кизиқарли бўлган шаҳарлардан биттаси Париждир. Таҳминан миллоддан аввалги III асрга яқин Келтлик Галлар томонидан асос солинган. У даврда шаҳар Лютеция – деб номланган бўлиб, маҳаллий аҳоли тилида “ботқоқ” деган маънони англатган. Сўнг миллоддан аввалги 52 йилда галлар ва римликлар ўртасидаги тўқнашувлар якунланиб, Юлий Цезарнинг легионлари ушбу ҳудуд устида ўз назоратини ўрнатадилар. Римликлар вайрон қилган шаҳар, сўнгра тикланди, лекин Лютеция номи Паризияга ўзгариб, вақт ўтиши билан Париж деган номга айланиб қолади. 987 йилда Париж графи Гуго Капет Франция тахтига ўтиради ва Парижни пойтахт деб эълон қилади. Шу даврдан бошлаб, Париж шиддат билан нафақат шаҳар қурилишида, балки маданий марказ сифатида ривожланишни бошлайди.

Нью-Йорк 1785-1790 йилларда АҚШ пойтахти
Нью-Йорк 1785-1790 йилларда АҚШ пойтахти

Нью-Йорк - 1625 йили Манхеттеннинг жанубий чеккасида Голландиядан кўчиб келганлар томонидан яшаш манзили Нью-Амстердам деб аталди. 1664 йили инглизлар голландияликлар томонидан қаршиликка учрамасдан шаҳарни бутунлай забт этган. Сонг шаҳарни босиб олиш ташаббуси билан чиққан Йорклик кгерцог шарафига шахар Нью-Йорк яни янги Йорк номига ўзгартирилди. Нью-Йорк 1785-1790 йилларда АҚШнинг пойтахти бўлган экан.

Санкт Петерубург (Петербург) 1714 йилдан то 1918 йилгача Чор Россия пойтахти
Санкт Петерубург (Петербург) 1714 йилдан то 1918 йилгача Чор Россия пойтахти

Санкт-Петербург – Ушбу шаҳар ХХ асрнинг ўзида уч марта номи ўзгартирилган бўлиб, ҳар бир ўзгаришда унда айрим ғоявий мақсад бўлган экан. “Германлар билан уриш” даврида Петербург шахри рус тилидаги немисча сўзлар билан курашиш мақсадида Петроградга айлантирилди. Сўнг совет даврида “Уч инқилоблар маркази ” шаҳрини Владимир Ильич Ленин шарафига Ленинградга ўзгартирилди. Ва ниҳоят аср сўнгида шаҳар ўзининг тарихий номи Санкт-Петербургга қайтарилади.

Пекин (Beijing) Хитой Халқ Республикаси пойтахти
Пекин (Beijing) Хитой Халқ Республикаси пойтахти

Пекин – ўзининг узоқ муддатли тарихи давомида шаҳар кўп маротаба ўз номини ўзгартирган. Миллоддан аввалги III асрда, хитойнинг бу шаҳрида Янь давлатининг пойтахти Цзи барпо этилди. Бир асрдан сўнг эса Ючжоу номини олди. X асрда Наньцзин, XII асрда эса Чжунду номлари билан аталган экан. Ҳукуматга Мин сулоласининг биринчи императори Чжу Юаньчжан бошқарувга келганда, шаҳар Бэйпин номини олди. 1403 йили тахтга Чжу Юаньчжаннинг иккинчи ўғли Чжу Ди ўтирди. У Пекинни пойтахтлардан биттаси этиб тайинлаб, унга ҳозирги Бэйцзин номини берди. Бэйцзин номи “Шимолий пойтахт” деган маънони англатар экан.

Ҳаммага маълумки Хитойда бир неча шевалар бўлгани учун, хитойликларнинг ўзи пойтахтни турли вилоятларда турлича талаффуз билан айтишади. Масалан, жанубий шеваларда Бакин, шимолда эса, Бэйцзин деб аталади. Инглиз тилида шаҳар Beijing дейилади. Сиз билан биз эса уни Пекин деб номлаймиз.

Токио, Япония пойтахти
Токио, Япония пойтахти

Токио – XII асрда япон аскари Эдо Таро Сигэнадой томонидан асос солиган ва анъанага биноан шаҳар ўз асосчиси шарафига Эдо номини олган. 1868 йили Император Мэйдзи пойтахтни бу шахарга кўчирган ва унга Токио номи берилди. Токио сўзи “Шарқий пойтахт” маъносини билдиради.

Норвегия пойтахти Осло
Норвегия пойтахти Осло

Осло – Норвегиянинг пойтахти, 1084 йилда асос солинган ва бошидан Осло номини олган. 1624 йили Дания қироли Кристиан IVга атаб, Христиания номига ўзгартирилган. 1877 йили орфографик ислоҳотлар натижасида Кристиания га ўзгартирилди ва 1924 йилда шаҳарга Осло деб ўз номини қайтариб берилган. Осло, Ло дарёсининг этагидаги шаҳар маъносини англатади.

Оттава Канада пойтахти
Оттава Канада пойтахти

Оттава

Оттаванинг тарихи 19 асрда бошланган. Унда Оттава, Ридо ва Гатино уч дарёларнинг қўшилиши жойида кичик бир қишлок ва тахта тилиш заводи пайдо бўлган экан. 1827 йилда Канада ҳукумати Онтарио кўли ва Оттава дарёсини ўзаро канал билан боғлаш қарорини қабул қилди. Канал қурилиши бир неча йил давом этди. Унинг қурилиши якунлангач, қурувчилар яшаган ҳудуд, 10 минг аҳоли сонига эга бўлган, шаҳарчага айланиб қолди. Шаҳарча аввалига Байтаун деб номланган. Сўнг 1850 йили Байтаун шаҳри Оттава ҳиндулари қабиласи ва дарё номларига атаб Оттава деб атала бошлади. Шу даврнинг ўзида Юқори ва Қуйи Канадалар бирлашди, Оттава уларнинг ўртасида жойлашганлиги учун кутилмаганда пойтахт мақомига эга бўлди.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент
Ўзбекистон пойтахти Тошкент

Тошкент

Ўзбекистон пойтахти Тошкент 2200 йилдан ортиқ тарихга эга. Шаҳар сифатида Тошкент ҳақидаги биринчи маълумотлар эрамиздан аввалги II асрдаги қадимги шарқий манбаларда учрайди;

Хитой манбаларида уни Юни деб аташган

Форс шоҳи Шопур I эрамиздан аввалги 262-йилдаги «Зардушт Каъбаси» қайдномаларида эса Тошкент воҳаси Чоч деб номланган.

Тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида "ч" ҳарфининг йўқлиги боис арабий асарларда "Шош" деб юритилган. Илк ўрта асрларда у Чоч, Шош, Шошкент, Мадинат аш Шош, Бинкат ва Таркан деб номланган. Х асрда номалум муаллиф томонидан форс тилида ёзиб қолдирилган "Ҳудудул олам" яни "Оламлар чегараси" асарида бундай дейилади. "Чоч катта видоят халқи жанговар, бой ва саҳийдир. У ерда ўқ-ёой таййорланади. Бинкат - Чочнинг пойтахти. Бу катта шаҳар, айни пайтда подшоҳнинг қароргоҳидир".

Бинкат ҳозирги Чорсу атрофидаги жойлар.
Бинкат ҳозирги Чорсу атрофидаги жойлар.

Шаҳар Тошкент номи билан шунингдек XI асрнинг машҳур алломалари - Абу Райхон Беруний ва Маҳмуд Қошғарийнинг асарларида тилга олинади. Беруний "Хиндистон" асарида Тошкент номининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритиб, Тош сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган. «Тошканд - тошли қишлоқ демакдир», деб изоҳлайди.

Маҳмуд Қошғарийнинг маълумоти бўйича, Тошкент XI-XII асрларда „Таркан" деб ҳам юритилган. Бироқ XVI аср охири ва XVII аср бошларида Тошкент топоними шуҳрат топиб, унинг қадимги Чоч, Шош, ва Бинкат номлари аста секин муомаладан тушиб қолди.

1865 йили Тошкент чор Россияси томонидан егаллаб олинади ва Тошкент Туркистон генерал - губернаторлигининг марказига айлантирилади. 1930 йилдан Тошкент Узбекистон ССР пойтаҳти бўлиб келган. Бундан аввал Самарқанд шаҳри пойтаҳт вазифасини бажарган эди. Роппа - роса 61 йил ўтиб, яни 1991 йили Тошкент Ўзбекистон Республикасининг пойтаҳтига айланди.