Ўзбекистонда 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Ушбу муҳим сана давлат тинчлиги, юрт фаровонлиги ва экринлиги учун жонини фидо қилган Ватанимиз қаҳрамонлари, асл ўзбек қизу-ўғилонлари хотираси, республикамизнинг ҳар бир инсон қалбидан муҳим жой олган. Уларнинг сони йил сайин камайиб бормоқда, шунинг учун ҳам 1941-1945 йилларда даҳшатли воқеаларга дош берган боболар, момолар, оталар ва оналарнинг жасорати ҳақида ҳар қанча жўшиб гапирсак ҳам оз.
Инсонларни умр давомийлиги ўртача 70 йил бўлса, уруш даврини кўрган аскар бугунги кунда камида 90 ёшдан ошган бўлиши керак. Улар жуда камчилик қолган, шунинг учун охирги ўн йилликларда хотира занжири узилиб қолмаслиги учун китоб муаллифлари, документалистлар, кинематогрофлар трик қолганларнинг тарихларини умрбот муҳрлаб қолишни истамоқдалар.
Бироқ ушбу мақрола тирик қолганлар ёки алоҳида шахсий ҳиқоялар ҳақида эмас. Бугун бизнинг мақсадимиз даҳшатли урушда миллионлаб инсонларни ҳаётига нуқта қўйган рақамларни ҳисоблаш бўлади ва тарихдаги бошқа урушлар ва охирги пайтларда тез-тез содир этилаётган зиддиятларнинг қурбонлари сони билан тақосламоқчимиз. Келинг бу ҳисобни америкаликлардан бошлаймиз.
400 мингдан ортиқ америкалик аскар уруш қурбони айланди. Ўлимларнинг асосий сони Европа ҳудудида нацистлар билан курашда бўлган. Таҳминан 4/1 қисми эса, тинч океанида японлар билан жанг қилиб вафот этган. Агар қурбонларни вақт оралигида жойлаштирадиган бўлсак, ҳалок бўлганларнинг катта қисми уруш охирларига тўғри келганини кўрамиз. Уруш 1939 йилнинг 1 сентябрида бошланган. Аммо АҚШ уриш бошланганидан икки йил ўтгандан сўнгина қўшилди, уларнинг Перл Харбор воқеасигача урушда қатнашиш нияти бўлмаган. АҚШ уришга қўшилгандан сўнг Уруш жаҳон урушига айланди.
Гарб иттифоқдошларнинг Ҳалок бўлганлар сони Нормандияда 1944 года “Д” кунида кескин кўпайди. Урушнинг энг фожеали лаҳзаларидан биттаси Омаха соҳилида бўлиб ўтди. Биргина соҳилдаги ўлимлар сонига АҚШнинг Афғонистонда 13 йиллик ҳарбий ҳаракати натижасига тенгдир. Энг қонли жанглар Тинч океанида Okinawa тўқнашуви бўлиб, у 82 кун давом этди, ва унда 12,5 минг америкалик аскар ҳалок бўлган. Ушбу аскарларнинг таҳминан 5000 таси японларнинг камикадзе ҳужумидан вафот этган.
Ана энди келинг бошқа давлатларга назар қаратиб, Европадан бошлаймиз. Германия иккинчи жаҳон урушини Польшага бостириб кириш билан бошлади, оқибатида Полша урушда 200 минг аскарни йўқотган. Ҳалок бўлганларнинг сони Германия ва Совет иттифоқининг окупациясидан сўнг кўпайди. Шу билан бирга Германиянинг Польшага тажовузи мобайнида немислар бор йўғи 16 минг аскар йўқотган.
Немислар бошқа давлатларга босқинлик ҳаракатларини давом эттириб, Дания, Бельгия, Недерланд, Франция, Греция, ва Югославияларни босиб олган. Франция 92 минг аскарни йўқотиб таслим бўлди. Агар ҳисобдаги лагерларнинг ҳарбий маҳбусларини ҳам санаганда 200 мингдан ошиқ аскар ҳалок бўлган. Австрия 280 минг, Югославия 277 минг, Польша 587 минг ҳарбийларни йўқотди. Германларнинг тажавузлари тезкор бўлганлиги учун йўқотишлари катта бўлмаган. Уша пайтда Ҳаттоки, нацист генераллар ва фильдмаршаллари ҳам ўз муваффақиятларидан ҳайрон бўлишган ва кейинги уришлар ҳам ана шундай енгилик билан бўлиб ўтади деб уйлаган.
Британлар уришда фаол иштирок этганлигига қарамай бошқа давлатларга нисбатан камроқ аскар йўқотган. Франция ва Бельгия учун курашда яни европанинг ғарбий фронтида АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий ҳаракатлари натижасида Германиянинг таҳминан ярим миллион аскари ҳалок бўлган.
Аммо немис аскарларнинг катта қисми шарқий фронт, яъни Совет иттифоқига муваффақиятсиз тажовузи натижасида қирилиб кетди. Ҳалок этганлар сони жуда ҳайратлантиради! Шарқий фронтда урушга туб бурилиш ясаган энг машҳур жанг бу Сталинград учун кураш бўлган.
6чи немис армияси Сталинградни босиб олди, аммо Совет иттифоқ армияси уларни қуршовга олишига мувоффақ бўлади ва немисларни озиқ-овқат ҳамда бошқа зарурий махсулотлар таъминланишидан узиб қўйиди. Умумий миқдорда Сталинградда ярим миллион немис аскарлари ҳалок бўлган. Яна 100 минги асирга тушган. Ушбу юз мингдан бор ёғи 6 мингтаси уйга қайтиб боради.
Совет Иттифоқи Сталинград учун бўлган жангида ғалаба қозонган бўлсада, Совет иттифоқнинг армияси немислардан икки баробар кўп талофат кўрган. Лекин бунинг натижасида Совет Иттифоқи тўхтатиб бўлмас Германия армияси устидан ғалаба қозонди ва германиянинг 2 миллион 300 минг ҳарбий аскарини ҳалок этди. Аммо урушдаги ғалаба жуда қимматга айланди! Совет иттифоқининг расмий кўрсаткичларига кўра уришда 8 миллион 700 минг қурбон бўлган. Бошқа норасимий ҳисоб китобларга кўра бу сон 14 миллион аскарган етган бўлиши мумкин экан.
Ўзбекистонликлар ҳам фашист босқинчиларга қарши фронтда ва фронт ортида фаол кураш олиб борганлар. Биргина Ўзбекистон ССРнинг 6,5 миллион аҳолисидан 1,5 миллиони урушда қатнашган. Бу кўрсаткич болалар, аёллар ва қарияларни ҳисобга олмаса, Ўзбекистон аҳолисининг 40% ни ташкил этган экан. Агар биргина Ўзбекистондан кетган аскарларнинг учдан бир қисми, яъни 500 минг фуқаро ҳалок этган бўлса, Ғалабанинг қиймати нақадар юқори бўлганини ва унда Ўзбекистон халқининг ҳисаси улуғлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Европалик ҳарбийларини талофатига якун ясаш учун, шимол ва Африкада ўртача 500 минг ҳалок бўлганлар сонини ҳам қўшиш керак . Шунингдек, нацистларни иттифоқчилари Венгрия, Руминия, ҳамда Италияни ҳам унутмаслик жоиз.
Келинг, энди Европада ҳалок бўлган фуқароларни сонини билиб оламиз. 6 миллион яҳудийлар Холокостда қирилган. Агарда уларни давлатларга тақсимлайдиган бўлсак, 2млн. 700 минг Польшадан, 700 минг совет иттифоқидан, Венгрия ва 17та бошқа давлатлар фуқаролари бўлишган. Холакостда нафақат яҳудийлар балки, 130 мингдан 500 мингача (циганлар) лўлилар, Чорак милион ногиронлар, руҳий касаллар, ҳамда ноанъанавий жинсий мойиллика эга бўлганлар қириб ташланган , бу рақамлар ҳали ҳанузгача баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда.
Айрим тарихчиларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг бошқа қурбонлари ҳам Халакост таркибига кириш керак. Чугни тахминан яна 2 млн яҳудий эмас поляклар, немис оккупацияси давомида ўлдирилган. Агар Польшанинг ҳарбий ва фуқаролар қурбонларни бирлаштирадиган бўлсак, бу польшанинг умумий аҳолисидан 16 % эканлигини кўришимиз мумкин. Бу иккинчи жахон урушда қатнашган барча давлатларданда юқори кўрсаткичдир. Бироқ, умумий қурбонлар сони бўйича эмас. Совет Иттифоқи бу кўрсаткичлар бўйича хам яна етакчилик қилди, Совет иттифоқининг тинч аҳоли қурбонларининг сони деярли 17 миллион ташкил этади.
Совет иттифоқининг урушдаги энг маъсум ҳодисалардан бири бу Ленинграднинг қуршовидир. Немис ҳарбийлари шаҳар аҳолиси эвакуация қилингунга қадар шаҳарни ўраб олди. Бунинг оқибатида Ленинград шаҳри озиқ овқат ва бошқа таъминотидан икки ярим йилга тўҳтайди. Шу йиллар ичида асосан Очарчиликдан бир ярим миллион аҳоли ҳалок бўлган. Деярли барчаси тинч аҳоли эди. Албатта бунчалар кўп қурбонларга ўз халқига нисбатан шафқатсиз бўлган Сталинни катта айби бор, чунки аскарлар янада шиддатлироқ курашиши учун у атайлаб тинч аҳолини эвакуация қилинишига йўл қўймаган.
Иккинчи Жаҳон уришида Деярли барча давлатларда тинч аҳоли ўртасида катта йўқотишлар бўлган, аҳолини онгли равишда қиришган, атайлаб ўққа тутишган, бомбардимон қилишган тирик қалқон сифатида фойдаланишган ва очлик билан қийнашган. Душман аҳолини қасддан йўқ қилиш уруш олиб бораётган ҳар иккала тараф ҳам амалга ошириб келган. Бу ҳолатда Буюкбритания ва АҚШ ҳам истистно эмас. Буюкбритания георграфик жойлашуви туфайли ер устки босқиндан талофат кўрмаган. Бироқ унинг 60 минг аҳолиси нацистларнинг авиа тажовузлари натижасижа ҳалок бўлган. Буюкбритания ҳам Германия шаҳарларига ҳудди шундай тариқада жавоб бериб, таҳминан 10 баробар кўпроқ немис ҳалқини қурбон қилган.
Лекин Немис аҳолисининг асосий йўқотиши қуруқлик орқали душман аксарлари томонидан урушнинг сўнги босқичларида содир бўлади. Вермахт армияси қулайди, босиб олинган ҳудудларда кескинлик билан қайтирила бошлайди. Янги худудларга жойлашиб олган немис аҳоли кириб келаётган Совет иттифоқи армиясидан қоча бошлайди. Қурбонлар сони тахминан 3 млнгача деб ҳисобланади.
Ҳозир биз Европанинг ўзида таҳминан 30 млн тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини ҳисобладик. Агар ушбу рақамларга биз ҳарбийлар орасидаги ўлимларни қўшсак бу сон 50 млнни ташкил этади. Бундан ташқари биз Осиё қитъасидаги жангларни ҳам унутмаслигимиз даркор.
Унда Хитойда, Индонезия, Корея, Ҳиндихитой ва Филиппин оролларидаги қурбонлар сони Япониянинг ҳарбий жиноятларига қўшиш мумкин. Уларнинг шавқатсизлиги айрим ҳолатларда ницистлар билан тенглаштириш мумкин. Ҳитой йўқотишлар сони бўйича Совет иттифоқидан кейинги ўринда туради. 3 миллион 800 минг харбий ва 11 миллион тинч аҳоли. Ҳудди совет иттифоқи ҳукуматидай Хитой ўзининг тинч аҳолисини қурбон қилишга тайёр эди. Япон босқинини тўхтатиш илинжида хитойликлар ҳаттоки Хуанхэдаги катта тўғонни очиб юборишган. Оқибатда ярим миллион ҳитойлик тинч аҳоли нобуд бўлган экан.
Хитойга бостириб кириш Японияга 200 минг қурбон олиб келди. Қолган қурбонларни катта қисми эса АҚШ ва бошқа иттифоқчилар билан тинч океанидаги жангларда ҳалок бўлган. Япония аҳолисининг катта қисми американинг бомбардимонлари, ҳамда Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташлаган атом бомбалар натижасида ҳалок бўлган. Американинг расмий маълумотларига кўра, ушбу авиаҳужумлар ҳарбий объектларга қаратилган деб таъкидлансада, лекин аслида ундай эмас эди. Хужум асосан аҳолига қаратилган!
Агар бутун дунё бўйича урушда ҳалок бўлганларни сонини ҳисобласак, бу сон ўртача 80 миллион эканлига амин бўламиз. Иккинчи Жаҳон урушида инсоният тарихида барча урушларданда кўпроқ одам вафот этган.
Солиштириш учун қуйида 20 энг дахшатли урушларни келтирамиз. Айрим урушлар асрлар давом этган, аммо Иккинчи Жаҳон уруши бор йўғи 6 йил ичида энг кўп қурбонли уруш сифатида тарихда қолади.
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг яни 74 йил дунёнинг йирик 44 иқтисодиёти бир бирига қарши урушмади. Қудратли давлатлар ўртасидаги бундай вақт мобойнида тинчлик ҳолати Рим империяси давридан бери ҳали содир бўлмаган экан.
Иккинчи жаҳон урушидан то ҳозирги кунга қадар, сайёрамизнинг аҳолиси уч баробарга кўпайди. Лекни афсус, инсоният тинч ва дўстона яшашни ўрганди дегани эмас. Ҳозирги даврни тинчлик даври дейиш ҳам қийин, чунки урушлар асосан бой ва камбағал давлатлар ўртасида ёки фуқаролар урушлари тез тез содир бўлиб ўтмоқда.
Улардаги қурбонлар сонини иккинчи жаҳон урушидаги ҳалок бўлганлар билан солиштиринг. Кўриб турганингиздек иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар кейинги урушларда бўлан ўлимлар сонидан анча кўп.
Ўйлайманки, Иккинчи жаҳон урушининг келтирган даҳшатли оқибатлар ва умуман ушбу уруш фожиаси ҳақидаги видеомиз ҳозирги авлодлар учун фойдадан холи бўлмайди. Зеро, улар билан танишган ҳар бир шахс бугун озод юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиши керак.