Тинчлик учун шукрона керак Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки, айни кунларда юртдошларимиз динимизнинг асосий рукнларидан бири бўлган рамазон ойини тинч ва осойишта диёрда, ўз оиласи бағрида кутиб олиш, рўза ибодатларини бажариш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Тинчликнинг нақадар буюк неъмат эканини дунёнинг айрим мамлакатларида содир былаётган воқеаларни кузата туриб, янада теранроқ ҳис этмоқдамиз. Дин ниқоби остида содир этилаётган терактларнинг аянчли оқибатлари, даҳшатли манзаралари мусулмонларнинг қалбидаги энг оғриқли нуқтага айланди. Масалан, шу йил 15 март куни Янги Зелландиянинг Крайстчерч шахрида жойлашган бир вақтнинг ўзида иккита масжидда юз берган теракт яқин 50 мусулмонни ҳалок қилди, шунча одам жароҳатланди. Бутун дунё аҳли бу фожианинг оғриқларини ҳали унутолгани йўқ. Албатта, бу воқеликларни таҳлил этар эканмиз, тинчликни сақлаш, осойишталикни таъминлаш осон кечмаётганини, бу заҳматли, оғир ва машаққатли бурчни бажариш учун фидойи касб эгалари тунларни бедор ўтказаётганин
OSMONI MUSAFFO, GO'ZAL VA BETAKROR TINCH YURTDA YASHAYOTGANIMDAN FAXIRLANAMAN
8 мая 20198 мая 2019
95
3 мин