Хабарингиз бор, Москва шаҳридаги “Шереметьево” аэропортидан Мурманскка парвоз қилган SSJ-100 йўловчи самолёти ҳавода ёна бошлагани ва мазкур аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу воқеа натижасида жами 41 киши вафот этган. “Шереметьево” аэропортидаги ҳалокат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги махсус ахборот билан чиқди. Унда маълум қилинишича, ҳалокатга учраган SSJ-100 йўловчи самолётида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.
Москвада ҳалокатга учраган самолётда Ўзбекистон фуқаролари бўлганми?
6 мая 20196 мая 2019
1231
~1 мин