Найти тему
TURFA OLAM

Жиззах тарихи

Жиззах жуда кадимий табиати, иклими, жойлашув, хайвонот дунёси билан хазрати инсонга аталган куркам гушалардан бири дейишга арзигулик вохадир. Чуккилари кор ва музликлар билан копланган Човкар тог, Устуршона тог тизими багри хамиша калин арчазорларга тула булади. Жазирамада хам Човкар тог багрида минг бир рангда камалак жилолари товланиб туради. Жиззах тарихига оид маълумотлар Табарийнинг "Тарих Табарий", Ибн ал-Асирнинг "Мукаммал тарих",Гардизийнинг "Занул ал-ахбор",Шарофиддин Али Яздийнинг "Зафарнома", Захириддин Мухаммад Бобурнинг "Бобурнома" , Хофиз Таниш Бухорийнинг "Абдулланома", Насафийнинг "Самаркандия",Мухаммад Солихнинг "Шайбонийнома" каби асарларида учрайди. Бундан ташкари академик В.В.Бартолъднинг “Туркистоннинг сугорилиш тарихига оид”, “Туркистон мугуллар боскини даврида”, “Туркистоннинг маданияти тарихидан”, “Моварауннахрнинг географик очерки” номли асарларида Жиззах худудига тегишли топономик атамалар, уларнинг урни, сугориш иншоотлари, шахар, кишлоклар хакида маълумотлар мавжуд. Кадимда Жиззах худудида сугдлар, саклар, мимиканлар, дахлар, апасиаклар, абийлар, сакараукалар, катиарлар каби унлаб кабилалар яшаганлиги тугрисида езма манбалар мавжуд.

-2

Жиззахнинг табий окар сув таъминоти мумкин худудларида сугорма дехкончилик ва лалми дехкончилик билан шугулланиш имкони мавжуд булгани боис бу худудда асосан утрок ахоли истикомад килган. Хусусан Сангзор дареси буйлари, Зоминсой, Сайхон, Хужа мушкент, Корасув екаларида сугорма дехкончилик ва богдорчилик одамларнинг турмуш тарзига куча бошлаган. Жиззахнинг шимолий ва шаркий худудларидаги бепоен дашту чулларда табийки кучманчи чорвадор кабилалар яшаган. Такалисой, Тангтопди, Зоминсой, Учма каби жойлардаги коятошларга битилган турли хайвонлар суръатлари эса юкоридаги сузларимизга яна бир исбот була олади. Антик давр тарихчиларида Аррианнинг езишига кура Ахамонийлардан булган Кир 2 Сирдаре хавзасида 7 та шахар-калъа курдиради. Уша шахар калъалардан бири эса Сабот эди.

-3

Кирдан кейин тахтга утирган Доро 1 хам Сирдаре буйларидаги махаллий кабилаларни узига буйсундиришга узок уриниб куради. Ахамонийлардан сунг тарихдан яхши биласиз Урта Осие худуди Александр Македонский томонидан босиб олинади. Арриан ва Квинт Курций Руфлар колдирган маълумотларга кура, Македонский кушини эрамиздан аввалги 329 йилнинг ёзида Мароканддан Сирдарё томон юриш бошлаганда македонскийнинг бир гурух жангчилари озука туплаш максадида тоглик шахарчага боришади, шахар ахолиси эса уларни кириб ташлаб, кейин узлари тик кояли токка чикиб кетишади. Бундан хабар топган А. Македонский сараланган кушини билан уларга карши отланади. Тик кояли тог устидаги шиддатли жанг дастлаб муваффакиясиз якун топади.

-4

Бирок Македонский жангни давом эттиргани сабабли катта курбонлар эвазига у тик коя устидаги олишувда галаба козониша муваффак булади. Уша жангни замонамиз олимлари хозирги Бахмал тумани Новка кишлогининг жанубидаги Октош дарасида булиб утган деган фикрдалар. Македонскийнинг улимидан кейин Марказий Осиенинг бошка улкалари катори Жиззах худуди хам Салавкийлар давлати таркибида, кейин эса Юнон Бактрия давлати таркибида булади. Ундан сунг тарих санхасига яхши биласиз Канг давлати чикади. Канг давлати Амударенинг шимолидан Сирдаре буйларигача булган худудлардаги вилоятларни эгаллаганди. Ушбу вилоятлар таркибида милоддан аввалги 176 йилда канглилар эгаллаган Сугд ери хам бор эди. Сугднинг шимолидаги дашт ерлар эса биламизки Устуршона номи ила тилга олинган.

-5

Эфталитлар даврига келиб Марказий Осие шахарсозлигида туб бурилиш ясалади. Иморатлар пойдевори хом гиштдан деворлари эса калин лойдан ишланадиган булади. Бундай кургонлар хозирги Жиззах, Зомин, Бахмал, Галлаорол, Фориш туманлари худудидан диккат килинг 200 дан ортик топилган. Эфталитлардан сунг Устуршона худуди Турк хоконлиги таркибида булади. Ундан сунг эса бу худудни Араб халифалиги тарикибига кушиб олиш учун узок уруш олиб боради. 713 йилда Кутайба ибн Муслим Самаркандни босиб олгандан сунг Устуршона, Тошкент ва Фаргона томон юриш бошлайди. Узок давом этган каршиликдан кейингина у Жиззахнинг химоя деворини бузиб киришга муваффак булади.

-6

Араб халифалигидан кейин Урта Осие худудларида бу хам сизга сир эмас Сомонийлар сулоласининг хукмронлиги урнатилади. Улардан сунг эса Хоразшохлардан булган Анушлегинлар сулоласи Марказий Осиенинг улкан ерларини уз назорати остида тутиб турадилар. Чингизхон бошлик мугуллар даврида Жиззах шахри ер билан яксон килингандан сунг Абу Хасан Карвон саройи, Худойсар кишлоги ва кишлокдаги харбий истехком кургони текислаб ташланади. Унинг ёнгинасида темир эритиш корхонаси булган Мирасманди шахрида хам хаёт бутунлай тухтайди. Бутун кишлоклар хувуллаб урни кабристонга айланиб колади.

-7

Мугуллардан кейин Амир Темур даврига келиб табийки юртда тинчлик, фаровонлик бошланади. Мугуллар даврида вайрон булган работу карвонсаройлар кайта тикланади Хонимкургон, Бозорхоним, Кизилкургон кургонлари, хонакох ва масжидлар барпо килинади. Мугуллар даврида фаолияти тухтаган Мирасмандидаги Жахон бозори урнида Галлаорол тумани худудида Янги бозор (Сарбозор) ишга тушади. Бундан ташкари Пишогардаги Кушинтепа, Бахмалдаги Богимозор, Жиззах туманидаги Олтиховуз манзиллари Сохибкирон Амир Темурни эслатиб туради. Жиззах тарихига оид булган маълумотларни давомини кейинги сондаги роликларимизда эътиборингизга такдим этишимизни эслатган холда мавзуга хотима ясаймиз. Ишонамизки ролик оркали сиз учун керакли тарихий маълумотлар такдим кила олдик.

-8