Гўдакнинг ичи қотганда ва қорни дам бўлганда педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда унга гиёҳли чойлар ичириш ҳам мумкин. Бунда боланинг ёшига боғлиқ кўрсатмаларга амал қилиш лозим. Гиёҳли чойларни ичиришни оз-оздан бошлаб, миқдори секин-аста кўпайтирилади. Умуман, болаларга дуч келган гиёҳли чой ичиришдан аввал шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.
Боланинг ичи қотганда ва қорни дам бўлганда мойчечакли чой ичириш ёрдам беради. Бунинг учун мойчечак гулларининг бир ошқошиғи устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади ва устига қопқоқ ёпиб 1,5 соатга қолдирилади. Сўнг докадан сузиб ўтказилиб, болага кунига 3-4 маҳал овқатлантиришдан олдин бир ош қошиқдан ичирилади.
Ичак санчиғида ва иштаҳа бузилганида арпабодиён (фенхел) дамламаси ёрдам беради. Бу ичимлик арпабодиён уруғларидан тайёрланади. Бир ошқошиқ арпабодиён уруғи устидан бир стакан қайноқ сув қуйиб икки соатга дамлаб қўйилади. Дамлама докадан сузиб ўтказилгач бир ойликдан ошган гўдакка илиқ ҳолида овқатлантиришлар оралиғида кунига 3-4 маҳа