1910 йилнинг 10 март куни Чарльз Мельвиль Хейс томонидан асос солинган Принс Руперт шахрини яхши биласиз Канаданинг гарбидан жойлашган Британия Колумбияси провинцияси таркибига киради. Шахзода Руперт Пфальцкий шарафига Принс Руперт дея номланган ушбу порт шахарни бобо куеш диккат киламиз бир йилда 1230 соатгина уз нурлари билан мехмон киларкан халос. Бу дегани умумий сонларда 12815 киши истикомад киладиган ушбу шахарга куеш нури бир йилда 51 кун куриниш беради деган гапдир. Шундай булишига карамай Канаданинг турли бурчакларидан кучиб келувчилар хисобига хозирги кунда Принс Руперт ахолиси кундан кунга ошиб бормокда.
Руйхатимизни 1826 йилда Россия империясида асос солинган Никольское шахри давом эттиради. Мазкур шахар авлие Николай Чудотворец шарафига Никольское деб номланган булиб бу шахарда 2018 йил январ холатига кура 718 киши истикомад килиши руйхатга олинган. Бугунги кунда Россия Федерациясининг чекка худудларидан бири Камчатка таркибига кирувчи Никольское шахрига бир йилда 992 соатгина куеш нури тушаркан.
Аслида 9 асрда викинглар томонидан асос солинган Даниянинг Торсхавн шахрида бугунги кунда аник сонларда 13089 киши яшайди. Иктисодиетининг асосини факатгина туризм ташкил киладиган ушбу Торсхавн шахрини куеш уз нурлари билан бир йилда 884 соатгина силаркан. Бу эса Торсхавнда бир йилда 36 кунгина куешли булади деган гап билан изохланади уз навбатида.
Бу айтадиганимиз хам викинглар томонидан очилган орол булиб унга ном 17 асрдагина берилган. Хозирда Норвегия таркибига кирувчи Ян-Майен ороли харитага шахар номи киритилган булиб бу ерда диккат килинг бор йуги 18 киши истикомад килади. Ян-Майен ороли бир йилда 823 согатгина куеш нурини куришга муваффак буларкан халос.17 асрга оид кулезмаларга асосланадиган булсак Ян-Майен оролини асосан кит овловчилар жуда кадрлашган экан. Сабаби орол атрофида йилнинг хохлаган пайтида китлар сузиб юраркан.
Норвегиянинг Телемарк губернияси таркибига кирувчи Рьюкан шахарчасиги агар билмасангиз айтишимиз мумкин 1916 йилда асос солинган. Асосий иктисоди селитра ишлаб чикариш булган Рьюкан шахарчасида сунги маълумотларга караганда 3368 киши истикомад килади. Бу шахарча узининг факат сояда хает кечириши билан дуненинг бошка шахарларидан ажралиб туради. Рьюкан ахолиси деярли ярим йилдан ортик вакт давомида хатто бир кун хам умуман куеш нурини куролмайди. Улар шу боисдан хам сояда яшовчилар номи билан кайд килинадилар.