Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Sanjar Said

Арзон уйлар: муаммо фақат нархда, ечим фақат қимматлаштиришдами?

Ўша учрашувларда қатнашган танишим билан гаплашдим. Унинг айтишича муаммо фақат нархларнинг оширилишида эмас. Одамларнинг норозилигига арзон уй деб арзон ва сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани, ўлганнинг устига тепган қилиб улар ҳам қўл учида, наридан бери қўлланилганида. Янги уйлар аллачон нурашни, ёрилишни, жиҳозлар бузилишни бошлаган. Шу ҳолатда квадрат метри 2,9 млн сўм деб сотиб, энди камида бир млн сўмдан устига «миндириш» ғирт муттаҳамлик, қаллоблик ва зўравонликдан бошқа нарса эмас. Кошки сифатли, қулай бўлса, янги уйни сотиб олиб, ичида роҳат билан яшаётган бўлсалар ҳам майли эди. Балки тишини тишига қўйиб чидашарди. Лекин янги уйга кириб ўз ҳисобидан таъмирлаган, жиҳозларни ўзининг пулига янгилаганлар қанча! Ҳукумат нархлар нима учун оширилганини асослаш учун миллионлаб важ, сабабу баҳоналар келтириши мумкин ва уларга ҳеч ким эътироз билдирмайди. Лекин одамларнинг реал тўлов қобилияти уларнинг важ-карсонларини кўтара оладими? Шу ҳақда аввалроқ Муаззам Иброҳимова ҳам ажо
Сергелида "арзон" уйлар нархи кескин оширилгани ортидан уй эгалари норозилик билдириб чиқди. Вазиятга бош вазирнинг шахсан аралашгани масаланинг  нақадар жиддийлигини кўрсатади. Ҳукумат нархлар барибир оширилишини айтди, аммо вақтдан ютиш, тарангликни юмшатиш учун баъзи ваъдалар билан норози кайфиятдаги одамлар билан компромисга келди.
Сергелида "арзон" уйлар нархи кескин оширилгани ортидан уй эгалари норозилик билдириб чиқди. Вазиятга бош вазирнинг шахсан аралашгани масаланинг нақадар жиддийлигини кўрсатади. Ҳукумат нархлар барибир оширилишини айтди, аммо вақтдан ютиш, тарангликни юмшатиш учун баъзи ваъдалар билан норози кайфиятдаги одамлар билан компромисга келди.

Ўша учрашувларда қатнашган танишим билан гаплашдим. Унинг айтишича муаммо фақат нархларнинг оширилишида эмас. Одамларнинг норозилигига арзон уй деб арзон ва сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани, ўлганнинг устига тепган қилиб улар ҳам қўл учида, наридан бери қўлланилганида. Янги уйлар аллачон нурашни, ёрилишни, жиҳозлар бузилишни бошлаган. Шу ҳолатда квадрат метри 2,9 млн сўм деб сотиб, энди камида бир млн сўмдан устига «миндириш» ғирт муттаҳамлик, қаллоблик ва зўравонликдан бошқа нарса эмас. Кошки сифатли, қулай бўлса, янги уйни сотиб олиб, ичида роҳат билан яшаётган бўлсалар ҳам майли эди. Балки тишини тишига қўйиб чидашарди. Лекин янги уйга кириб ўз ҳисобидан таъмирлаган, жиҳозларни ўзининг пулига янгилаганлар қанча!

Ҳукумат нархлар нима учун оширилганини асослаш учун миллионлаб важ, сабабу баҳоналар келтириши мумкин ва уларга ҳеч ким эътироз билдирмайди. Лекин одамларнинг реал тўлов қобилияти уларнинг важ-карсонларини кўтара оладими? Шу ҳақда аввалроқ Муаззам Иброҳимова ҳам ажойиб мақола ёзиб, Туркия мисолида арзон уйлар қандай бўлишини кўрсатиб берди. Лекин Муаззам опа бир масалада катта хатога йўл қўйди: Сергелидаги уйлар қашшоқ аҳоли учун мўлжалланган, деб ўтди. Аслида эса бу уйлар қашшоқлар учун эмас эди. Уйсиз қашшоқларнинг бу уйларни олишга ҳатто ҳадди ҳам сиғмайди. Қашшоқларда бошланғич тугул, ойлик тўловларга ҳам пул йўқ!

Интернетда ўқиб қолдим. «Арзон» уйларни олганлардан бирига банкдан қўнғироқ қилишибди. Ойлиги 2 млн экан, бу пул тўловларга етарли бўлмагани учун қўшимча кафил топинг, дейишибди. Тошкентда 2018 йилда ўртача ойлик (солиқлар ҳисобланмаганда ва барча қўшимча тушумлар билан) 2 млн 570 минг сўмни ташкил этди. Инсоф билан айтганда, бу ойликка Тошкентда яшаб бўладими, оила боқиб, қўшимчасига уй кредитини тўлаб бўладими? БЎЛМАЙДИ!!!

Бу муаммонинг минглаб ечимлари бор аслида. Қашшоқ мамлакатларда аллақачон қўлланилаётган тажрибалардан фойдаланиш мумкин масалан. Лекин, модомики нархларни туширишнинг имкони йўқ экан, одамларда йўқ пулларни талаб қилишнинг ўрнига кредитни қоплаш муддатини чўзиш, уларга қўшимча компенсация, нафақалар ажратиш, ижтимоий ёрдам пакетларини тақдим этиш (ҳар ой бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, бепул хизматлар, айрим тўловлардан озод қилиш ёки чегирмалар жорий этиш), қурилиш ва жиҳозлаш ишлари сифатини ошириш ва бунинг устидан назоратни кучайтириш (шу жумладан топширилган сифатсиз жиҳозларни қуруқчи ёки пудратчи ташкилот ҳисобидан янгилаш ёки таъмирлаш) каби чораларни амалга ошириш керак.

Сергелидаги «арзон» уйлар мисолида бутун Ўзбекистонда «ижтимоий» уйларни қуриш ва жиҳозлашдаги қаллобликлар, адолатсизлар аҳолининг ижтимоий аҳволини баттар мураккаблаштириш, аёллар, кексалар ва болаларнинг сифатли ва тўйиб овқатланиши, кийиниши, таълим олиши ва бошқа ижтимоий-маиший қийинчиликларга дуч келишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Мени қўрқитаётган энг ёмон оқибат эса янги миграция тўлқинининг вужудга келишидир. Шахсан мен ҳозирги шароитда Ўзбекистонда уй олиш имкониятига эга эмасман. Ҳозирги даромадим билан ҳаливери уйли бўлолмайман ҳам. Шунинг учун катта эҳтимол билан ўқишни тамомлаганимдан кейин чет элда ишлаб, уй олишга етарли пул топиш ҳаракатида бўламан.

Ҳукумат арзон уйлар масаласини ҳал қилишда ҳозирги муаммолардан келиб чиқиб қарор қабул қилмаслиги керак. Қабул қилаётган қарорининг кейинги оқибатларини ҳам ҳисобга олиши, арзон уйларни ҳақиқатдан ҳам арзон қилиш учун қурилиш ва жиҳозлаш харажатларини оптималлаштириши, максимал даражада арзон, лекин сифатли ечимлардан фойдаланиши керак.