Жуда қийин вазият вужудга келганини тушунаман. Аммо вазир газета ва журналларни бир четга суриб юбориб, мажбурий обунага қўшиб ихтиёрий обунани ҳам чеклаш, газета-журналлар ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида душманчилик кайфиятини келтириб чиқармаслиги керак эди. Айниқса таълимга ихтисослашган, қарийб бир асрдан буён ўқитувчиларнинг яқин маслаҳатчиси, ёрдамчиси ва асосий ахборот манбаларидан бири бўлган «Маърифат» газетаси билан бошиданоқ дўстона мулоқот ўрнатиши лозим эди. Чунки бу газетада кўп йиллик тажриба, ўқитувчилар билан ҳамкорлик, мулоқот бор. Таҳририятда таълимнинг паст-баланди, аччиқ-чучугини унча-мунча ўқитувчи ёки керак бўлса, ХТВ мутахассисидан яхши биладиган, вазиятни тўғри баҳолаб, тўғрироқ хулоса чиқарадиган, таълимнинг муайян йўналишларига ихтисослашган кўплаб журналистлар фаолият кўрсатади. Вазир уларнинг салоҳияти, билим ва тажрибаси, кузатувчанлигига тўғри баҳо бериб, бундан фойдаланиши, «Маърифат» орқали таълимдаги муаммоларни, уларни ҳал қилишнинг самарали йўл