У 21 ёшида «МЮ»нинг асосий таркиб футболчисига айланди, Англия термаси аъзоси сифатида Гарет Саутгейт эътирофига сазовор бўлди. Бу форвард ҳақида Оле-Гуннар Сульшер ҳам фақат илиқ фикрлар билдиради. Англия футболининг бугунги кундаги энг иқтидорли ёш ҳужумчиларидан бири Маркус Рашфорд собиқ футболчи Жермейн Женасга интервью бериб, қизиқарли саволларга атрофлича жавоб қайтарди. - Сульшер ҳақида гаплашиш ниятим бор эди. Табиийки, у бош мураббийликка тайинланганидан сўнг кўпчиликка манзур бўлган натижаларга эришди. Шахсан ўзингиз «МЮ»нинг ўтмишдаги ёрқин ҳужумчиси, бугунги кунда сизга устозлик қилаётган шахс ҳақида нима дея оласиз? - Ўйлашимча, унинг келиши ички муҳитни тубдан ўзгартирди. Ҳаттоки, рўйхатга олиш бўлимидаги қиз - Кэтда ҳам ўзгаришлар сезилди. Сульшернинг ҳозирги пайтда қайтиши ажойиб бўлди. Ўйинимиз яхшиланди, бундан ҳам юқорироқ савияда ўйнай олишимизга ишонаман. Айни пайт барча футболчилар буни жуда яхши тушуниб туришибди. Оле клубдаги қисқа мураббийлик фаолиятида кўп иш
Маркус Рашфорд: Икки ой аввал «Манчестер Юнайтед»га кўпчилик ишонмаётганди
3 апреля 20193 апр 2019
3
3 мин