Қатиқ – ичимликлар ичида энг фойдалиси ҳисобланади. У организмга ижобий таъсир қилиш билан биргаликда, турли хил касалликларни енгишга ҳам ёрдам беради. Агар биз хар куни 1 пиёладан қатиқ истеъмол қилсак танамиз нималар билан тўйинади? Қатиқнинг қандай фойдали хусусиятлари ва хоссалари бор? 1. Организмни озуқа моддалари билан таъминлайди. Қатиқда кўп миқдорда А, C, D, B витаминлари, минерал тузлар, оқсиллар, ёғлар ва кўп органлар фаолиятини нормаллаштирувчи сут кислотасини ҳосил қиладиган замбуруғлар мавжуд. 2. Иммун тизимини мустаҳкамлайди. Қатиқ ўзининг бой таркиби туфайли, организмда пайдо бўладиган турли касалликлар ва инфекцияларга қарши курашувчи иммун ҳужайраларини ишлаб чиқаради. 3. Осон ҳазм бўлади. Таркибидаги сут кислотаси оқсилнинг парчаланишига ёрдам беради, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. 4. Аллергия чақирмайди. Сут таркибида кўплаб аллергия қўзғатувчилар бўлиб, улар ачитиш жараёнида йўқолади. Шу сабабли, қатиқ – ёш болалар учун ҳам асосий озуқа ҳисобланади. 5. Суяк