Агар мунтазам равишда тозалаш ишларини амалга оширсангиз, микроблар сиз учун қўрқинчли эмас. Бугун сиз ваннахонада тартиб ва тозаликни сақлаб туришга ёрдам берувчи бир неча маслаҳатлар билан танишасиз. 1. Ваннахонага матоли парда илинг ва уни биоплёнкалар пайдо бўлиши ва ўсишига йўл қўймаслик учун энг юқори ҳароратда ювинг. Биоплёнка — бирор-бир юзада жойлашган ва ҳужайралари бир-бирига боғланган кўплаб микроорганизмлар. Тадқиқотларга кўра ваннахона учун винилли пардалар бактериялар пайдо бўлиши учун мукаммал муҳит ҳисобланади. 2. Унитазга ¼ стакан хлорли оқартирувчи қуйинг ва ювишдан олдин бир неча дақиқа қолдиринг. Бу тадбирни ҳар ҳафта ўтказинг. Унитаз – бактериялар тўпланадиган жой эканлигини унутманг, шунинг учун уни мунтазам равишда тозалаб туриш лозим. 3. Унитаз учун ҳапдорилар қилинг. Бунинг учун сизга: 1 стакан сода, ¼ стакан лимон кислотаси, 1 ош қошиқ совун керак бўлади. Уларнинг ҳаммасини аралаштиринг, формачаларга қуйинг ва қотишини кутинг. Бир ҳафтада бир неча марта би