Ўртача 1.4 кг тош босувчи жигар танада катталиги жиҳатидан 2 ўринда турадиган муҳим аъзо. Бу жиҳатдан тери биринчи ўринни эгаллайди. Жигар организмнинг «биокимёвий лаборатория»си бўлиб, танада ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви, иммунитетни таъминлаш, танада озиқ моддаларни сақлаш каби муҳим вазифаларни бажаради. Жигар танадаги тўқималарга қувват ва озиқа моддаси етказиб беради. Акс ҳолда бу тўқималар ҳалок бўлади. Уни асраш учун қайси кундалик одатлар уни зарарлаши ҳақида билиб олишимиз жуда муҳим. Қуйида жигар фаолиятига салбий таъсир қилувчи омилларни санаб ўтамиз: 1. Жуда кеч ухлаш ва эрталаб жуда кеч уйғониш.
2. Пешобни ўз вақтида чиқариб юбормаслик.
3. Жуда кўп овқат истеъмол қилиш.
4. Нонушта қилмаслик.
5. Ҳаддан ташқари кўп дори-дармон ичиш.
6. Қўшимча моддалар, рангланган маҳсулотлар, сохта ширинлаштиргичлар истеъмол қилиш.
7. Ёғли овқатлар истеъмоли. Имкон қадар овқатларни ёғсиз истеъмол қилган маъқул. Айниқса, ҳолдан тойганда, тунги маҳалда ёғли овқатларни тановул қилманг.
8.
