Бедана тухумининг фойдали жиҳатлари қадимдан маълум бўлган. Ўзининг кичик ўлчамига қарамасдан, у жуда ҳам мазали ва тўйимли бўлиб, таркибида кўп миқдорда биологик фаол моддалар мавжуд. Товуқ тухуми билан таққослаганда, бедана тухумининг бир граммида икки марта кўпроқ А ва Д витамини борлигини айтиш мумкин. Шунингдек, унинг таркибида Б витамини, мис, фосфор, калий, темир, кобалт, никотин кислотаси ва тенги йўқ аминокислоталар мавжуд. Бедана тухумининг доривор хусусиятлари Товуқ тухумидан фарқли равишда бедана тухуми холестеринни камайтиришга хизмат қилади. Яна бир муҳим жиҳати, у аллергия чақирмайди, шунинг учун ҳам болалар таомномасига уни иккиланмасдан киритиш мумкин. Ушбу маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиш инсон асаб тизими фаолиятини яхшилайди. Ундаги фосфор, калий ва темир моддалари хотирани мустаҳкамлайди. Мутахассислар хом бедана тухумини болалар ва қариялар рационига киритишни тавсия қилади. Бедана тухуми қон босимини нормаллаштиради ва ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. У антиб