Қуруқ мева ва янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Шу тариқа, бизда фойдали моддалардан нафақат ёзда, балки йил бўйи ҳам баҳраманд бўлиш имкони бор. Папайя шакарланган меваси (цукат) бутун организмни мустаҳкамлаб, оқсиллар алмашинувини тезлаштиради. Қуритилган хурмо (финик) иш қобилиятимизни оширади, шунингдек, қўшимча фойдали моддаларга эга бўлгани туфайли, шамоллаш ва бош оғришида оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилиши мумкин. B5, E, H каби витаминларга жуда бой бўлган ҳолда, хурмо қоқи иммун тизимини мустаҳкамлайди ҳамда қишни фаол ва хушчақчақ тарзда ўтказишда ёрдам беради. Қуритилган нок ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди. Ўрик туршаги калийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади. Қуритилган анжир қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради, организмдан паразитлар чиқиб кетиши учун имкон яратади. У сара