"АҚШдаги Дюк университети олимлари Х (38-45 ёшгача бўлганлар) ва Y (27-37 ёш) авлод вакиллари, шунингдек 20-аср ўрталарида туғилган одамларнинг эрта вафот этиш эҳтимоли юқори бўлишини айтмоқда", – деб ёзади "Science Daily" нашрига таяниб Турон24.
Олимларнинг таъкидлашича, 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирози даврида Х ва Y авлод вакиллари 25-43 ёш атрофида бўлган. Улар иш топиш билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган, бу эса уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатган.
“Жамиятшунослар ва сиёсатчилар ёш авлоднинг қандай молиявий юкни кўтариб юрганини билади, шунга қарамай уларнинг эрта вафот этиш даражасига етарлича эътибор беришмайди”, – деб таъкидлашди тадқиқот муаллифлари.
Тадқиқотчилар АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш марказларининг 1990 – 2016-йиллардаги маълумотларини таҳлил қилдилар.
Маълум бўлишича, Х ва Y авлодлар ўлимининг асосий сабаблари ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар ичиш оқибатида келиб чиқувчи касалликлар, диабет, саратон ва йўл-транспорт ҳодисалари экан.
20-аср ўрталарида туғилган авлодлар орасида эса йўл-транспорт ҳодисаси, гиёҳвандлик, жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш, ОИТС ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги оқибатида ўлиш хавфи юқори экан.