Найти тему
ZAMIN

Туркия ташқи ишлар вазири Нетаньяхуни минглаб фаластинликларнинг ўлимида айблади

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни минглаб фаластинликларнинг ўлимида айблади.

«Нетаньяху – замонавий совуққон қотил, у минглаб бегуноҳ фаластинликларнинг ўлими учун жавобгар», дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда CNN Turk.

Декабрь ойи ўрталарида эса Facebook ижтимоий тармоғида Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яирга тегишли саҳифа унинг фаластинликлар ва мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйилганди.

Шунингдек, куни кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан телефон суҳбати чоғида Исроилдаги хорижий дипломатик миссияларнинг Ал-Қудс шаҳрига кўчирилаётганини муҳокама қилган.

Дунё янгиликлари