Ғарбий Австралиянинг Брум шаҳрида яшовчи Трэвис Пауэр пляжда улкан оғиз ва ўнлаб пайпаслагичларга эга денгиз мавжудотини топиб олди, деб хабар бердиKun.uz хориж матбуотига таяниб.
У бу мавжудотнинг қандай жонивор эканлигини аниқлай олмаган ва уни олимларга берган.
"Аввалига у менга ўлик ёки заҳарлидек туюлди, чунки у қимирламасди ва ранги ўзига хос эди", деди Пауэр.
Денгиз биологлари бу жониворнинг актиния эканлигини маълум қилишди.