«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Франциялик футболчи гуруҳ босқичининг 6-турида «Тоттенҳэм» (1:1) дарвозасини ишғол қилган эди.
Дембеле УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала, «Лион» яримҳимоячиси Набил Фекир ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Санени ортда қолдирди.