Найти тему
ZAMIN

Сирдарёлик маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини автомашинасида судради

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 2018 йил 21 декабрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими кўчасида хизмат олиб бораётиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган маст ҳолда бўлган У.М. бошқарувидаги “ВАЗ-21063” русумли автомашинани тўхтатиб, ундан тегишли ҳужжатларини сўраган.

Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатиб, автоуловни ҳайдаб кетган. Оқибатда автомашина эшигини қўли билан ушлаб турган ходимни тахминан 40 метр масофагача судраб борган.

Натижада ходим жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. У.М. қўлга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар берди.