Қўшиқчи Жаҳонгир Позилжоновнинг Президентга аталган «Селфи» қўшиғини эшитиб, очиғи энсаларим қотиб кетганди. Бу ҳолга тушган фақат мен эмасканман. «Қўшиқ» ҳақида интернет ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кескин танқидлар ёғилмоқда. Самимий, таъмадан йироқ мақтов ва фахрланиш яхши нарса. Фақат улар МАДДОҲЛИКка айланиб кетмаслиги керак. Чорак аср давомида жуда кўп соҳаларда, жабҳаларда ютқазиб қўйганимизни Президентимиз ҳам бот-бот таъкидлаб турибди. Хўш, бунинг сабаби нима эди? Сабаби – маддоҳлик эди, қарсакбозлик эди, ҳайбаракаллачилик эди! Ўша пайтларда ҳам бу ҳолатлар Биринчи Президентимизга сираям ёқмаган, албатта. Аммо маддоҳбозлар кўп эди. Улар ичида фонаграммасиз куйлашни эплай олмайдиган қўшиқчилар, артистлар-у масхарабозсифат қизиқчилар... етакчи эди. Шу боис Шавкат Мирзиёев дастлабки кунларданоқ қатъий талаб қўйди: «Тамом, қарсакбозликка, маддоҳликка чек қўямиз!» Ҳатто ўша вақтда бир хонанда аёл томонидан Президентга атаб (аслида шахсий манфатини кўзлаб, бошқа хонандалар ўйлаб ўтир