Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Эктор Купер, унинг таржимони Даврон Аҳмедов ва МОҚ президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов иштирок этмоқда. Тадбирни ЎФА матбуот хизмати бошлиғи Ёқубжон Бобожонов олиб бормоқда. - Австралиядаги йиғиндан кейин журналистларда кўплаб саволлар пайдо бўлди. Хатоларимиз етарлича бўлди. Барча учун ютқазиш ёқимсиз. Бунинг ижобий томонлари бор. Бу мураббий учун ижобий. Яъни мағлубиятдан сўнг камчиликларимизни билиб олдик. Осиё Кубоги ҳақида гапирадиган бўлсак умидим катта. Йигитларни яхши тайёрлаган ҳолда етарли куч билан борамиз деган умиддаман, - дейди Эктор Купер. - Олтита ўртоқлик ўйини ва учта йиғин сизга терма жамоани ўрганиб олиш учун етарли бўлдими? - Мен ўртоқлик ва расмий ўйинларни ажратмайман. Иккаласига бир хил тайёргарлик кўрамиз. Франция ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатиб Жаҳон чемпиони бўлди. Агар мен хато қилаётганимни сезсам дарҳол ўзгартираман. Балки Осиё Ку
Эктор Купер: "Осиё чемпиони бўлсак натижадан қониқаман"
6 декабря 20186 дек 2018
2
3 мин