Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида Осиё чемпионати саралашида омадсизликка учраган Ўзбекистон U20 футзал терма жамоаси ҳақида фикр билдирди. "Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кечаги муваффақиятсизлиги аслида сенсация бўлмади. Аслида ҳаммаси шунга қараб кетаётган эди ва саралаш босқичининг биринчи турида Қирғизистон устидан қозонилган ғалаба мутахассисларни бироз чалғитди. Аслида футзал бир йилдан бери ҳеч кимга керак эмас. Агар эсласангиз, "мутахассислар" хатто ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши учун қайдномани вақтида топшира олмаган эди. ОФК биринчи қуръани Ўзбекистонсиз ўтказди. Ушбу саралашга мезбон топа олмаган ташкилот Ўзбекистонга мурожаат қилишига тўғри келди. Айнан шу нарса туфайли муаммолар кўриниб қолди. Муваффақиятсизлик учун илк қадам бир йил олдин, футзал Ассоциацияси тугатилганда қўйилган. Эслатиб қўяй, ўша Ассоциация ҳам танқид қилинган. Профессионализм йўқлиги, ЎФФ раҳбариятида қ
Алишер Никимбаев: "Ёш футзалчиларимизнинг муваффақиятсизлиги сенсация эмас"
4 декабря 20184 дек 2018
8
2 мин