Машҳур Forbes нашри ҳар йили ўз ютуқлари билан ном қозонган 30 ёшгача бўлган ёшлар рейтингини чоп этади. Ҳакамлар кўп йиллик тажрибаларига қарамай, ҳар сафар қийин танлов олдида қоладилар: қарийб 600 нафар етакчи ариза топширган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз соҳасида бошқа ҳеч ким уддалай олмаган ишни бажаришга уринмоқда. Бироқ қарор аллақачон қабул қилинган ва мақолада нуфузли ҳакамлар томонидан маъқулланган гўзал ҳилқатлар вакилалари билан танишасиз.
Эътиборингизга нафақат даромад, балки завқ ҳам келтирадиган шахсий фаолият соҳаларини топишга эришган 17та қизни тақдим қиламиз.
Даниэль Гизио
Даниэль Гизио (Danielle Guizio) 2014-йилда атиги $ 400 қийматидаги маблағ билан ўз номи билан аталган кўча кийимлари маркасига асос солган. Унинг дастлабки линияси бир зумда сотилган принтли футболкалардан иборат эди. Бугунги кунда кийимлар кўлами анча кенгайган бўлиб, унинг мижозлари орасида топ-моделлар Белла Хадид, Хейли Болдуин, Кендалл ва Кайли Женнер, хонанда Ариана Гранде ва актриса Софи Тёрнерни қайд этиш мумкин.
Сара Штаудингер
Сара Штаудингер (Sarah Staudinger) 2015-йилда дўстлари ва оиласидан ўзининг аёллар либослари брендини ишга туширишда ёрдам сўраган. Дастлабки уриниш омадсиз бўлган. Бироқ ёш қиз яна бир бора синаб кўрган ва бу сафар ҳаракатлари зое кетмаган. Бугун Саранинг STAUD маркаси остида ном қозонган кўплаб кийимлари машҳур инсонлар орасида урфга айланган. 2018-йилда унинг даромади $20 миллионни ташкил қилган бўлиб, бу 2017-йил натижаларидан 5 баробарга ортиқ. Иккинчи уриниш учун ёмон эмас, тўғрими?
Сара Деку
2016-йилда бутун дунё аслида мавжуд бўлмаган қиз - Лил Микела ҳақида билди. Ўйлаб топилган рақамли пернсонаж бўлишига қарамай, Лил 1,5 миллиондан ортиқ мухлис тўплаб, машҳур модель, қўшиқчига айланди ҳамда интернетдаги энг нуфузли шахслардан бири дея эътироф этилди. 2018-йилда эса ушбу ғоя кимга тегишли эканлиги маълум бўлди, бу – 27 ёшли Сара Деку (Sara DeCou).
Сики Мо
Сики Мо (Siqi Mou) – Hello Ava компанияси муассисларидан бири ҳамда бош директори. Комания сунъий онг ёрдамида ҳар бир мижоз учун терини парваришлаш бўйича индивидуал дастурни ишлаб чиқади. Шунингдек, Сики маҳоратли пианиночи бўлиб, Карнеги-холлда ишлайди.
Комал Аҳмад
Комал Аҳмаднинг (Komal Ahmad)нинг ҳаёти уйсиз уруш фаҳрийси – Ироқдан қайтиб келиб, 3 кун овқат емаган эркак билан биргина тушлик туфайли ўзгариб кетган. Аҳмад ўзи ишлайдиган мактабнинг ошхонасидан маҳаллий бошпаналарга егулик улашишни сўраган, аммо унга бу жуда катта масъулият эканлигини айтиб, рад жавобини берганлар. Бироқ, бу вазиятга кўз юмиб кета олмаган қиз Copia компаниясига асос солган. Ҳозирда ортиқча, аммо яхши маҳсулотларни ташлаб юборишга мажбур бўлган тадбиркорлар қулай логистика туфайли эҳтиёжманд одамларга ёрдам бера оладилар.
Майя Френч
Бугунги кунда исталган маҳсулот ўсимлик асосида тайёрланган бўлиши мумкин: товуқ гўшти, курка гўшти, гамбургерлар. Лекин Майя Френч (Maya French) веганлар учун мўлжалланган мазали протеинли ичимликни яратишга эришган биринчи одам бўлди. Бу ғоя қизнинг ҳаёлига 2013-йилда келган. Ўшанда унда лактозани ҳазм қила олмаслик касаллиги юзага келган бўлиб, машғулотлардан сўнг ичиш мумкин бўлган яхши спорт коктейлини топа олмаган. Ҳозирда унинг Koia маҳсулотини бутун Америка бўйлаб 4 000та дўкондан топиш мумкин, даромад эса йилига $ 10 миллионни ташкил қилади.
Карли Стейн
2012-йилда Карли Стейн (Carly Stein) Италияда бўлганида тонзиллитга қарши дори сотиб олиш учун маҳаллий дорихонага борган. Бу ерда у асалари прополисидан ишланган табиий воситаларни топган. Ана шунда у АҚШда ҳам муқобил маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу фикрлар унга тинчлик бермаган ва 4 йил ўтгач Карли барибир ишидан бўшаб, ўзининг Beekeeper’s Naturals номли бизнесини йўлга қўйган. Ҳозирда унинг томоқ учунпрополисли спрейлари Amazon сайтида шамоллаш ва гриппга қарши воситаларнинг бешталигидан ўрин олган. Компания эса фойдали воситалар кўламини кенгайтирган.
Карисса Боднар
Карисса Боднар (Karissa Bodnar) L’Oréal маҳсулотининг лойиҳачиси бўлган, аммо яқин дугонаси 24 ёшда вафот этганидан сўнг, барча аёллар саломатлигидан ҳавотирланмасдан фойдалана оладиган заҳарли моддаларсиз тоза косметик воситалар линиясини ишлаб чиқишга қарор қилган. 4 йил ўтгач Thrive Causemetics фирмасининг маҳсулотлари кўп сонли мухлисларини топди. Уларнинг орасида энг машҳури ҳар 9 сонияда сотиладиган тушь ҳисобланади.
Кимберли Хо
Кимберли Хо (Kimberley Ho) Уолл-стритда истеъмол товарлари соҳасида ишлаган ва кўплаб косметика воситалари ишлаб чиқаришлари ичкаридан қандай кўринишга эгалигини билган. Кимберли бозорда хавфсиз ва табиий маҳсулотлар етишмаслигини тушунган ва ўзининг болалар терисини парваришлаш бўйича зарарли моддаларсиз Evereden воситалари линиясини йўлга қўйди. Компания 2018-йилнинг мартида пайдо бўлган даврдан буён унинг даромади $ 2 миллионни ташкил қилган. Компания маҳсулотлари эса Bobbi Brown ва Vogue компанияларининг нуфузли мукофотларига лойиқ топилган.
Жасмин Жонс
Кўкрак саратони билан курашаётган бувисини кузатар экан Жасмин Жонс (Jasmine Jones) нима учун бозорда мастэктомия ўтказилган аёллар учун махсус ички кийим йўқлигига ҳайрон бўларди. У ўзининг Cherry Blossom Intimates маркасини йўлга қўйиш орқали бу бўшлиқнинг ўрнини бўлдиришга қарор қилди. Унинг дўконида мастэктомия ўтказилган кўкрак қафасини сканерлаш учун 3D-технологиялар қўлланилади, сўнгра индивидуал протез яратилади.
Лиза Коши
Лиза Коши (Liza Koshy) атиги 23 ёшда бўлишига қарамай, унинг YouTube тармоғидаги иккала канали умумий 2,5 миллиард маротаба томоша қилинган. У жойлаштирадиган видеороликларнинг ўзига хос жиҳати – фаол мимика, тезкор нутқ темпи ва имкон қадар кулгили кўриниш истагидир. Шунга қарамай, ёш тадбиркор кўпчиликка таниш бўлган жиддий мавзуларни кўтаради ва айнан шу туфайли машҳурликка эришади. Шунингдек, 2017-йилда Лиза “Олтин глобус” мукофотини топшириш маросимидан жонли узатиш олиб борган. Ушбу томошани твиттерда 2,7 миллион одам кузатган. Бу медиамакон учун ҳақиқий рекорд бўлди.
Камила Кабельо
Камила Кабельо (Camila Cabello) – кубин келиб чиқишга эга америкалик хонанда 2012-йилда The X Factor телевизион шоусидаги иштирокидан сўнг машҳурликка эришган. Унинг 2018-йил январь ойида чиққан яккахон альбоми Billboard 200 рейтингида 1-ўринни эгаллаган, Havana номли қўшиғи эса кўплаб давлатларнинг чартларида етакчилик қилган. Камила 15 йил ичида қўшиғи ва альбоми бир вақтнинг ўзида чартларда 1-ўринни эгаллаган биринчи хонандага айланди.
Надя Масри
Надя Масри (Nadia Masri) – суриялик ва украиналик муҳожирларнинг қизи бўлиб, Гарвард ёзги мактабига кириш учун жуда кўп ўқиши ва ишлашига тўғри келган. Мактабда у замонавий илгари суриш технологияларини ўргана бошлаган ва истеъмолчиларнинг истакларини яхшироқ тушунишга уринган. 2018-йилда Надя ишга туширган Perksy мобил иловасининг мақсади бозорни тадқиқ қилишдан иборат: фойдаланувчилар сўровлардан ўтганидан сўнг баллар, совға карталари ва чегирмаларга эга бўладилар. Йирик компаниялар эса (масалан, Pepsi) анкеталари акс этиши ва қайта алоқага эга бўлиш учун йилига $ 300 минггача тўлашга тайёр.
Искра Лоуренс
Искра Лоуренс (Iskra Lawrence) – супермодель ва бодипозитив йўналишининг кўзга кўринган етакчиларидан бири. Бу қиз гўзалликнинг ҳақиқатга яқин стандартлари тарафдори бўлиб, ҳаттоки қимматли нашрларда суратларига ишлов беришларини тақиқлайди ҳамда муҳташам кўриниш истагида бўлган турли ўлчамдаги аёллар учун Runway Riot сайтини юритади. Ушбу фаолият BBC каналининг дунёдаги энг нуфузли аёллар 100-лиги рейтингидан ўрин олиш имконини берди. Искранинг шахсий капитали эса $ 2 миллиондан ошади.
Конна Уокер
Конна Уокер (Conna Walker) 17 ёшида отасидан олган $ 3 880 қарз эвазига Houseof CB номли шахсий кийимлар маркасига асос солган. Ҳозирда унинг 40дан ортиқ савдо нуқтаси, ижтимоий тармоқларда 2,5 миллион мухлиси ҳамда 2018-йил учун $ 15 миллион даромади мавжуд. Унинг асосий мақсади – аёлларни иш ва зарур кўмак билан таъминлаш.
Сивен Чжан
Сивен Чжан (Xiwen Zhang) 2016-йилда йўлга қўйган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар бернди машҳур инсонларни, ҳаттоки Бейонсени ҳам қизиқтириб қўйган. Бугун қўлда ишланган For Art’s Sake қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклари 45та давлатнинг 600дан ортиқ дўконларида сотилади ва чакана қиймати қарийб $ 200га тенг.
Аня Тейлор-Жой
Аня Тейлор-Джой (Anya Taylor-Joy) 2015-йилда Роберт Эггерснинг “Жодугар” фильмидаги бош қаҳрамон образи ижроси учун машҳурликка эришди. Ҳеч ким ўзгача натижаларни кутмаган мазкур кам бюджетли картина ($ 5 миллион) қизга кутилмаган $ 40,4 миллион даромадни келтирди. Кейинчалик Аня моделлик бизнесида ишлай бошлади, аммо тез орада яна кинематографга қайтди ва эндиликда “Морган” ва “Сплит” каби триллерларни танламоқда.
Сиз қачондир ўз истагингизни амалга ошириш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Бу иш даромад олиб келармиди?
Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!