Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ўзбекистонликлар 2020 йилнинг ортда қолган даври мобайнида фарзандларига энг кўп Солиҳа деб исм қўйишган.
Фото: ТАСС
Жорий йилнинг ортда қолган 9 ойи давомида Ўзбекистонда туғилган чақалоқларга энг кўп (1 601) Солиҳа исми берилган.
Ўғил болалар ичида энг оммабоп исм Муҳаммадали бўлиб турибди. 2020 йилнинг ортда қолган 9 ойида туғилган 1 582 ўғил болага Муҳаммадали деб исм қўйилган.2019 йилда ҳам Муҳаммадали ва Солиҳа исми ўзбекистонликлар орасида энг кўп танланган. 2019 йил давомида туғилган 11 521 чақалоққа Муҳаммадали деб исм қўйилган бўлса, 12 703 чақалоқ Солиҳа исмини олган. Ўтган йилда қуйидаги исмлар энг кўп қўйилган.Ўғил болалар:Муҳаммадали (11 521);Мустафо (10 756);Абдуллоҳ (8 339);Имронбек (8 244);Муҳаммад (5 659).Қиз болалар:Солиҳа (12 703);Муслима (8 365);Имона (7 418);Мубина (6 148);Шукрона (5 964).2018 йилда ҳам Солиҳа исми янги туғилган қиз болалар ичида энг оммабопи бўлган. 2018