Найти тему

Тил миллат қалбидир

Тил – миллатнинг қалби, фахри ва ғуруридир. Она тилимизга дунёнинг бошқа жойларида ҳам қизиқиш ортиб бораётганлиги фахланарлидир. Ўзбек тили давлат тили мақомига эришганига 31 йил бўлмоқда.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида илмий-амалий, маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Унда гарнизонда Ватан олдидаги бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва Фарғона Давлат Университети профессор ўқитувчилари, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

-2
-3
-4
-5
-6
-7

Тадбир давомида тилшунос устозлар тилимиз тарихи ва бугунги кундаги долзарб мавзуларида маърузалари билан қатнашган бўлса, иқтидорли ҳарбий хизматчилар шеърий чиқишларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, ҳарбий хизматчиларга дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили ва унинг миллий ўзлик ҳамда мустақил давлатчилик тимсоли мамлакатимизнинг маънавий – маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўринга эга эканлигини тушунтиришдан иборат бўлди

Бундай тадбирлар округнинг барча ҳарбий қисмларида ўтказилиши давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати