Найти тему

Спортнинг бокс тури бўйича ғолиб жамоа аниқланди

Бокс — спорт тури, икки рақибнинг сирти чарм, ичи юмшоқ қопламали қўлқопларда қоида асосида яккама якка муштлашиш мусобақаси.

Бокс тарихи милоддан аввалги даврда Миср ва Бобилда уюштирилган яккама якка муштлашиш мусобақаларига бориб тақалади. Юнонистон қадимий Олимпия ўйинлари дастурида ҳам шундай мусобақалар бўлган. Замонавий Бокс ватани Aнглиядир (16—17-асрлар). Бокснинг дастлабки қоидалари шу мамлакатда қабул қилинган (1867). Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясига (AИБA; 1946 йил асос солинган) 160 мамлакат аъзо (1999). Бокс 1904 йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1974 йилдан жаҳон чемпионати, 1979 йилдан жаҳон кубоги мусобақалари ўтказиб келинади.

Шулар қаторида Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳам спортнинг бу тури бўйича кўплаб чемпионатлар ўтказилиб келинмоқда. Бокс спорт тури бўйича Шарқий ҳарбий округ қўмондонлик ҳарбий хизматчилари орасидан кўплаб мусобақа ғолиблари ҳатто жаҳон чемпионлари ҳам етишиб чиқмоқда.

-2
-3
-4
-5

Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида навбатдаги бокс бўйича округ чемпионати ўтказилди. Чемпионатда округ қўшинларида ўз хизматини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар беллашдилар. Мусобақа муросасиз баҳсларга бой бўлиб, энг кучлилар навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритдилар.

Мусобақа натижалари кўра Фарғона гарнизони Қува туманида жойлашган ҳарбий қисм жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу жамоага Республика босқичида ўтказиладиган мусобақада зафарлар тилаймиз.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати