Найти тему

Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида “Тил миллат кўзгуси” шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди!

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Она тилимизнинг асосларини ўрганиш, миллий қадриятларимизга, ўз она тилимизга муҳаббат ва садоқатни аҳоли, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбири Фарғона шахридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят Маданият, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим бошқармалари, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, вилоят Маънавият ва маърифат бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

-2
-3
-4
-5
-6
-7
-8
-9
-10

Шундан сўнг, Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирокида “Тил миллат кўзгуси” мавзусида учрашув ташкил этилди. Ушбу учрашувда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулло Бузруков иштирок этиб, барча тадбир иштирокчиларни байрам мунособати билан муборакбод этди.

Тадбир давомида, ёш ўқувчиларлар ҳарбий хизматчилар томонидан ўзларининг шеър ва ғазаллари билан иштирокчиларни кайфиятини кўтаришди.

Албатта бундай маънавий маърифий тадбирлар ҳарбий қисмлар миқёсида давом этмоқда, булар бўйича маълумот беришни давом этамиз, бизни кузатиб боринг.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати