Бир неча кун олдин Мудофаа вазирлиги миқёсида қўл жанги мусобақаси бўлиб ўтди. Даставвал қўл жанги санъати намоёндалари томонидан кўргазмали чиқишлар сўнгра эса муросасиз жанглар бошланди, Мудофаа Вазирлиги ҳарбий округлардан сараланган юрт ўғлонлари ўртасида кечган музокараларга бой бўлган беллашув натижаларига кўра умумжамоа ўртасида шохсуппанинг энг юқори ўрнини Шарқий ҳарбий округ терма жамоаси эгаллади. Шарқий ҳарбий округ қўшинларини шаънини ҳимоя қилиш учун юрт ўғлонлари бор кучлари ва иродаларини намоён этдилар. Куни кеча Марғилон темир йўл вокзалида мусобақа ғолибларини ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида округ қўмондонлиги томонидан муносиб кутиб олинди. Шундан сўнг, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков мазкур жамоани табриклаб, келгусида бундан ҳам юқори чўққиларга эришишларига ишонч билдирди. Қўмондоннинг табриклари қўшинларимиз спортчиларини руҳлантириб кейинги мусобақаларда зафар қучишига ишонч туйғуларини улашибгина қолмай балким кучига к