Найти в Дзене

Юрт ўғлонлари техник тайёргарлик бўйича ўз билим ва кўникмаларини ошириб боришмоқда

Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни қўллашни билиш ҳар бир юрт ўғлонининг мажбурияти ҳисобланади.

Ижодий жамоамиз билан Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизони Қува туманида жойлашган ҳарбий қисмга бўлган ташрифимизда ҳарбий хизматчиларнинг техник тайёргарлик бўйича ўқув машғулотларига гувоҳ бўлдик.

Машғулот раҳбари майор Aнвар Эргашев томонидан ҳарбий хизматчиларга хавфсизлик қоидалари етказилиб, уларга амал қилишлари назорат қилиниб, қисм техникалар паркида ташкиллаштирилган ушбу машғулотда барча техникалар ва гуруҳ қуролларига қандай қилиб техник хизмат кўрсатиш бўйича юрт ўғлонларига амалий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Бундан ташқари ҳар бир машғулот қатнашчиси гуруҳ қуролларида меъёрларни амалий бажариб, назарий олган билимларини синовдан ўтказишди. Бажарилган ҳар бир ҳаракатнинг тўғри ва бекаму кўстлигини машғулот раҳбари кузатиб, баҳолаб борилмоқда.

Машғулот давомида ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларга машғулот раҳбари аниқ ва тушунарли қилиб жавоблар бериб бормоқда.

Бундай машғулотлар ҳарбий хизматчиларнинг билим ва маҳоратларини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшади.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати