Китоб мутолаа қилган киши ўзига керакли билимларни олиш билан бир қаторда маънавий озуқа ҳам олади.
Бугунги кунда ҳарбий қисмлардаги кутубхоналар жанговар ҳамда маънавий ва маърифий тайёргарлик қўлланмаларидан ташқари миллий ва жаҳон адабиётлари билан тўлдирилган бўлиб, китобхон ҳарбий хизматчилар учун барча шароитлар яратилган.
Ҳарбий қисмларда юрт ўғлонларининг китобхонлик билан шуғулланишларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий қисм кун тартибига “Китоб мутоаласи” учун алоҳида вақт ажратилгани айни ҳақиқатдир.
Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам бой китоблар жамланмаси ва китобхон ҳарбий хизматчилар учун барча қулайликларга эга ҳарбий қисм кутубхонаси мавжуд.
Бу кутубхонада юрт ўғлонлари учун жанговар тайёргарликнинг барча йўналишлари бўйича тегишли қўлланмалар мавжуд бўлиб, ушбу қўлланмалардан ҳарбий хизматчилар доимий фойдаланиб келишади. Бундан ташқари ушбу кутубхона миллий ва жаҳон адабиётининг сара асарлари билан қисқа вақт оралиғида бойитилиб борилмоқда.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати