Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни билим савияси ва дунёқарашини кенгайтириш, уларда она Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини ошириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳарбий бўлим мудири, Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Шарқий ҳарбий округига қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда профилактик рўйхатга турувчи вояга етмаган 40 нафар ҳамда мактаб ўқувчилари билан “Эр йигитни эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” шиори остида ҳарбий қисмга ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида ёшларга ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, ўқув моддий базаси, жанговар техника ва қуроллар намойиш этилди. Шунингдек улар билан маданий ҳордиқ ва спорт ўйинлари ўтказилди. Ёш йигитлар миллий армиямизда жисмонан бақувват ва маънан етук аскар акалари хизмат қилишаётганини кўришди, улар билан суҳбатлашишди ва ҳарбий қисмдаги шароитларни кўриб руҳланишди. Ўзбекистон фуқароси учун энг муқаддас бурч – Ватан ҳимояси эканлигини англашди.
Бундай тадбирлар округ қўшинларининг ҳарбий қисм ва муассасаларида ташкил этилиши давом этмоқда.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати