17-18 октябрь кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институти ёшлари Самарқанд шаҳри ободончилигига ҳисса қўшиш мақсадида “Она табиатни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз” мавзусида экологик акция ўтказди.
– Ҳар йили Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан экоҳафталик ўтказиш анъанага айланган, - дейди институт проректори Элдор Тангиров.