Найти тему

Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни қишки мавсумга тайёрлаш бўйича амалий машғулот

Шарқий ҳарбий округ қўшинларида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалардан тўғри фойдаланиш, уларни қишки шароитда ҳам доимий жанговар шай ҳолатда ушлаб туриш, ишончли ишлашини таъминлаш, шунингдек, мавсумий техник хизмат кўрсатиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳарбий қисм командирлари ва техник таъминот офицерлари билан ўқув амалий кўргазмали машғулот ташкил этилди.

-2
-3

Унда йигирмага яқин ўқув нуқталари барпо этилиб, барча бўғиндаги командирлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Бундан кўзланган асосий мақсад, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни қишки мавсумга тайёрлаш ва сифатли техник хизмат кўрсатиш амалиёти орқали шахсий таркибнинг касбий малакасини оширишдир. Албатта, бу каби ўтказилган машғулотлар ҳар бир юрт посбонлари учун дастури амал бўлиб хизмат қилади. Машғулотда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Зафар Базарбаев иштирокчиларга биринчи навбатда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа билан муомалада бўлишдан олдин хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва мазкур техникаларни жанговар шай ҳолатда ушлаб туриш энг асосий масала эканлиги тўғрисида айтиб ўтди. Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар бўйича машғулот раҳбарлари томонидан тўлақонли жавоблар берилди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати