Найти тему

Ҳарбий хизматчилар тош кўтариш мусобақасида беллашдилар

ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятини ошириш жисмоний тайёргарлик жиҳатларини ривожлантириш, бўлинмалар ўртасида энг илғор ҳарбий жамоа ва ҳарбий хизматчиларни аниқлаш, шунингдек кейинги босқичда бўладиган спортнинг барча турлари бўйича мусобақаларига яхши тайёргарлик кўришлари ҳамда юқори натижаларга эришиш мақсадида Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда спортнинг тош кўтариш йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда, ҳар бир бўлинмалар ўртасида спортчи жамоалар иштирок этди.

Бўлинмалардан сараланган спортчилар 60 кг дан 95 кг вазн тоифалари ўртасида бўлиб ўтди.

Якка тартибда спортчиларнинг ўринларини аниқлашда, дарст ва силтаб кўтарган тошлар сони ҳисобланиб, ўринлар белгиланди.

Умумий жамоалар бўйича ўринлар жамоадаги спортчиларнинг барча кўтарган тошлар сони ҳисобланди ва жамоаларга ўринлар белгиланди.

Якка ва жамоалар ўртасида спортчилар қисм командирининг буйруғига асосан 1,2 ва 3 даражали диплом ва кубок билан тақдирландилар.

Спортнинг бундай йўналиши бўйича мусобақалар округ қўшинларининг барча ҳарбий қисм ва муассасаларида ўтказилиб келинмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати