Юрт посбонлари нафақат тоғ-адирлик, ноқулай шароитларда балким сув ҳавзаларида ҳам моҳирона ҳаракатлари билан қўйилган жанговор топшириқларни ҳам аъло даражада бажаришмоқда.
Командирлар томонидан кўйилган топшириқни бажаришда бевосита ҳамжиҳатлик билан ишлаш учун гуруҳ шахсий таркиби вазифаларни тақсимлаган ҳолда, қисқа вақт ичида шартли душман объектини яксон қилиш мақсадида ўз ҳаракатларини амалга ошириш учун махсус сув ҳавзаси томон йўл олди.
Кўзланган мақсадга эришиш учун барча чора-тадбирлар гуруҳ мутахассислари томонидан бажарилиб, даставвал воқеа жойини мерганлар кузатиб вазифани бажаришга имкон яратиб беришди.
Овозсиз ҳаракатлар билан махсус сув қайиғини сувга тушириб, жиловсиз сув устида жанговор гуруҳ шартли душман объекти жойлашган орол томон сузиб боришди. Мутахассис портлатувчиларнинг аниқлик билан бажарилган ҳаракатлари берилган топшириқни муваффақиятли якунлашга сабабчи бўлди.
Ҳарбий хизматчиларимиз мана шундай мураккаб вазифаларни бажариш учун сув ҳавзаларида мунтазам машғулотлар олиб боришади.
Сувда машғулотлар ўтказишда ҳарбий хизматчиларимиз об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ҳам сув ости ҳаракатлари сувга мослашиш нафас йўлларини мослаштириш бундан ташқари лой, ботқоқлик қўйингки барча муракаблаштирилган амалий машғулотларнинг кўпроқ ўтказилиши бу ўз малакаларини такомиллаштиришда жуда қўл келади.
Ҳар қандай ўзбек ўғлони болалик кезларида катта бўлсам АСКАР бўламан дейди бу сўзларнинг таъбирида мана шундай сайи-харакатлар мужассам бўлса ажаб эмас, юқоридаги ҳарбий хизматчиларимиз ҳам шулар сарасидан.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати