Найти тему

Нуроний устоз ҳарбийлар ташрифидан миннатдор

ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар томонидан устозлар ҳолидан хабар олиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Бугун ҳарбий хизматчилар Фарғона шахрининг С. Темур кўчасида истиқомат қилувчи устозлардан бири Исаев Юрий Романовичнинг ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклаш учун уйига ташриф буюрдилар.

ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Исаев Юрий Романович 1945-йил 2-декабрда Киевда туғилган. 1964-1967 йилларда йигитлик бурчини ўташ учун Киров туманидаги ракета-артиллерия қўшинларига юборилган.

1968-йилдан 1974-йилгача Кувасой туманидаги техникумда уқитувчилик фаолиятини олиб борган. Шу йилларда Фарғона шаҳри  гўшт-сут заводида катта мухандис лавозимигача ишлаб нафақага чиқан.

ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Устоз отангдай улуғ дейдилар, қимматли вақтларини аямай устозлик қилган ўз билимларини ўргатган, угитларини ёшларга аямай ўргатиб ўзи эса кексалик гаштини сураётган Юрий Романович бугун 75 ёшни қарши олди.

Қахрамонимиз ҳарбийлар ташрифидан жуда ҳам мамнун эканлигини эътироф этиб ўтдилар. Ташриф давомида карантин қоидаларига қатъий риоя килинди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати