Найти в Дзене

“Тил – миллат кўзгуси” мавзусида билимлар беллашуви ўтказилди

ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Профессионал армиянинг ҳарбий хизматчиси нафақат куч ва чаққонлиги, балки ўзининг интеллектуал салоҳияти билан ҳам ажралиб туриши керак.
Бугун армияда ҳарбий хизматчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, ҳарбий хизмат давомида улар касбий жанговар тайёргарлик машғулотларидан ташқари ҳарбий қисм кутубхонасидан фойдаланган ҳолда ўз маънавий билимларини ҳам мунтазам ошириб боришлари мумкин.
Ҳарбий қисмларда ўтказиб келинаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳам бу борада қўл келади.

 ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати
ШҲО матбуот хизмати

Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар ўртасида “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида билимлар беллашуви ўтказилди.
Тадбирда она тилимизнинг узоқ йиллик тарихи ва ривожланиши, ўзбек тилида яратилган сара асарлар, илк бор ўзбек тилида ижод қилган аждодларимиз тўғрисида ва бошқа қизиқарли саволлар билан жамоаларнинг билимлари синовдан ўтказилди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида ўтказилган ушбу тадбир якунида ғолиб жамоалар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тақдирланиб, келгусида ташкиллаштириладиган бу каби билимлар беллашувига янада мустаҳкам тайёргарлик кўришлари, посбонлар ўз тафаккурини чархлашдан асло тўхтамасликлари зарурлиги таъкидланди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати