2018/19-йилги мавсумда «Aякс» билан Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этган футболчи бошқа жамоадошлари сингари дарров топ-клублар сафига бориб қўшилмади. Яна бир мавсум клуб ихтиёрида қолди ва энди «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар сабабли инглиз нашрлари голланд футболчисининг имкониятларини таҳлил қилишга уриниб кўрди. Ўйин услуби Донни бу – майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилишни хуш кўрувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг майдондаги асосий вазифаси майдон бўйлаб бўш ҳудуд излаш ва имкон бўлиши билан иккинчи ҳужумчига айланишдан иборат. Қаҳрамонимиз майдон бўйлаб узатмаларни амалга оширишни хуш кўради. Унинг тўп билан майдоннинг қайси нуқталарида ҳаракат қилганига эътибор қаратинг! Дарҳақиқат, Ван Де Бек интенсив футболни хуш кўрувчи жамоа учун чинакам топилмага айланади. Энг муҳими шундаки, Донни майдон бўйлаб тўпсиз ҳаракат борасида ҳам беназир. «Aякс»даги сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи бош зоналар яратиш ва жамоавий прессингда «Эрдивизия»нинг энг яхши нат