РФ президенти Владимир Путин ИИВ ва Меҳнат вазирлигига Россияда ишлаш ва яшашни мақсад қилган, рус тилини яхши эгаллаган хорижий фуқоро ва фуқоролиги бўлмаган шахсларга вақтинча яшаш ва яшаш учун бериладиган рухсатномаларни расмийлаштирилиши соддалаштирилиши борасида фармойиш берди. Тегишли фармойиш 26 июнь куни Кремль сайтида эълон қилинди.
«Ички ишлар вазирлиги Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги билан ҳамкорликда Россияда ишлаш ва яшашни мақсад қилган, рус тилини яхши эгаллаган хорижий фуқоро ва фуқоролиги бўлмаган шахсларга вақтинча яшаш ва яшаш учун бериладиган рухсатномаларни расмийлаштирилиши соддалаштирилиши борасида зарур чораларни кўрсин», — дейилади ҳужжатда.
Фармойиш бажарилишининг муддати 2018 йилнинг 31 августигача деб белгиланган.
Бундан аввал Россия ИИВ раҳбарининг ўринбосари Игорь Зубов баёнот бериб, ўз идораси Россия фуқоролигини бериш жараёнлари соддалаштирилиши устида иш олиб бораётганини маълум қилган эди. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, «бу чоралар биринчи навбатда Украина ҳудудларидан келган қочқинларга нисбатан жорий қилинади».
Путин хорижликларга яшаш учун ҳужжатлар соддалаштирилиши борасида топшириқ берди
28 июня 201828 июн 2018
46
~1 мин